Волейбол уйини қоидалари (видеодарс)

   Волейбол (инглизча volleyball, volley— уриб қайтармоқ ва балл — копток) — жамоа бўлиб ўйналадиган спорт ўйини; ўртасидан тўр билан (эркаклар мусобақаси учун 2,43 метр ва аёллар мусобақаси учун 2,24 метр баландликда) бўлинган 9х18 метрли майдончада ўйналади. Бир жамоа 6 кишидан иборат бўлиб, 2 жамоа ўйнайди.

   Халқаро федерация (FIVB; 1947 йилда асос солинган) га 180 дан ортиқ мамлакат аьзо. 1964 йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1949 йилдан жаҳон биринчиликлари ўтказилади.
Волейбол Ўзбекистонда 1920 йилдан ўйналади. Ўзбекистон республикаси 1991 йилда Халқаро волейбол федерациясига, 1992 йилда эса Осиё волейбол конфедерациясига аьзо бўлиб кирди. Ўзбекистонда бу спорт тури билан 700 мингдан ортиқ киши мунтазам шуғулланади. У мактабларда оммавий тус олган, жисмоний тарбия бўйича дастурнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Тарихи

   Волейбол 1895 йилда Америка қўшма штатларининг Массачусетсштатидаги Холиок шаҳрида ёш жисмоний тарбия ўқитувчиси Вилям Морган (Vilyam Morgan) томонидан яратилган. У волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни кўзда тутиб янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди. Ўйин номини аввалига минтонетт деб номлади. 1896 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Альфред Халстед бу ўйинга «волейбол» деб ном берди. 1897 йилда тадбиқ этилган баьзи бир ўйин қоидалари қуйидагича эди:

1. Майдонча чегаралари 7,6 х 15,1 м
2. Тўрнинг ўлчамлари 0,65 х 8,2 м, баландлиги 198 см
3. Тўпнинг вазни 340 г, айланаси 63,5 – 68,5 см
4. Ўйинчиларнинг сони чегараланмайди ва ҳоказо.
1895-1920 йиллар волейбол ўйини ривожланишининг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади. Ўйиннинг бошқа давлатларда вужудга келиши ва ривожланиши қуйидагича: – Канада (1900), Куба (1908), Пуерто-рико (1909), Перу (1910), Бразилия (1917), Уругвай, Мексика; Осиёда 1900-1913 йиллар – Япония, Хитой, Филиппинда, Европада – Англия (1914), Франция (1917).

Ўйин қоидаси

    Ўйинчилар тўпни қўл билан уриб, рақиб майдонига туширишга ҳаракат қиладилар.Коптокни уч уришда рақиблар томонига ўтказиш лозим. Мусобақа 3 ёки 5 қуръа ўйналади. Тўсиқ қўйишда: зарба беришдаги хатолар бўлса, очко олишдан ёки тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
– Тўпни қабул қилишда: агар тўпни узатишдаги хатолар бўлса;
– Зарба беришда: тана ва тана қисмларини тўрга тегиб кетиши (9 метрли белгиланган чегара оралиғида), қўниш вақтида оёқ ўрта чизиқдан бутунлай ўтиб кеца, рақиб томонидаги тўпга тегилса ва ҳоказо.
Ҳимояда: – Тўпни узатишда: тўп кафтга тегса – илиб отилса, икки қўл кема-кет тегса ёки ҳам танага, ҳам қўлга тегса ва ҳоказо; – Тўпни ўйинга киритишда белгиланган чегара чизиқларини босиш, тўп ирғитилсаю, лекин урилмасдан танага тегса ва ҳоказо; – Тўпни ўйинга киритишда: агар ирғитилмасдан тўғридан тўғри “қўлдан” урилса;
– Ўйин уч ёки беш партиядан иборат бўлиб, ҳар бир партия 15 очкогача давом этади. Агар очколар 15:15 бўлса, ўйин 17 очкогача давом этади. Сўнгги партия (3- ва 5-)да ўйин ҳисоби “тайм-брек” асосида олиб борилади. Яьни ўйиндаги ҳар бир ҳаракат натижасига қараб тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқи қайси жамоада бўлишидан қатьий назар жамоага мағлубият ёки ғалаба келтириши мумкин. Ҳал қилувчи партияда ўйин 2 очко фарқ қилгунча давом этади.

Ўйин жараёнида техник малакаларни бажаришдаги хатолар:

– Тўпни ўйинга киритишда: агар ирғитилмасдан тўғридан тўғри “қўлдан” урилса;
– Тўпни ўйинга киритишда белгиланган чегара чизиқларини босиш, тўп ирғитилсаю, лекин урилмасдан танага тегса ва ҳоказо;
– Тўпни узатишда: тўп кафтга тегса – илиб отилса, икки қўл кема-кет тегса ёки ҳам танага, ҳам қўлга тегса ва ҳоказо;
– Зарба беришда: тана ва тана қисмларини тўрга тегиб кетиши (9 метрли белгиланган чегара оралиғида), қўниш вақтида оёқ ўрта чизиқдан бутунлай ўтиб кетса, рақиб томонидаги тўпга тегилса ва ҳоказо.
Ҳимояда:
– Тўпни қабул қилишда: агар тўпни узатишдаги хатолар бўлса;
– Тўсиқ қўйишда: зарба беришдаги хатолар бўлса, очко олишдан ёки тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Маълумотларни .doc шаклида юклаб олиш


Тўпни уйинга киритиш

Тўпни қабул қилиш

Кучли зарба бериш

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*