5-синфга қабул имтихони бўлиб ўтди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, «Умид» иқтидорли болалар мактаб-интернатига Давлат тест марказининг 2014-2015 ўқув йили учун 5-синфга қабул имтихони бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган бўлғуси «умидчилар» мактаб ҳовлисида гуруҳларга бўлиниб, алоҳида белгиланган аудиторияларга йўналишди. Ўқувчилар математика ва психология фанлари бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу йил хужжат топширганлар сони аввалги йилларгига қараганда кўпроқ, яъни 586тани ташкил қилди. Афсуски мактаб-интернат фақат 150 ўқувчини қабул қилиши мумкин. Келинг уларга омад тилаб қоламиз!


Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*