Мактаб-интернатида президент сайлови бўлиб ўтди

voting-10-Мактаб-интернати анъанасига содиқ қолган холда, кўп йиллардан бери хар ўқув йилининг бошида серғайрат, чаққон ва аълочи ўқувчилар ичида ўтказиладиган президентлик сайлови бу йил ҳам ўзгача шукухда ўтди.

Бу йилги сайловда 743та ўқувчи 10та номзод ичидан мактаб-интернати президентини танлашди. Ўтган йилги сайловлардан фарқли ўлароқ, бу йил қизлар ўз номзодларини қуйишмади. Демак, натижалар қўйидагича:

Нарзиқулов Ислом      – 220та овоз

Маннонов Муҳаммад   – 115та овоз

Хидиров Жахонгир    100та овоз

Бурхонов Шаҳзод         – 70та овоз

Хасанов Азамат           – 68та овоз

Мустафоев Жамшид  – 55та овоз

Илашбоев Сарвар       – 43та овоз

Отақулов Сухроб           – 33та овоз

Бурхонов Шахбоз       – 22та овоз

Мукаров Акбар             – 5та овоз

Сайлов комиссияси томонидан 13та бюллетень бузилган деб топилди ва улар сайлов натижаларига қўшилмади. 9«В»  синф ўқувчиси Нарзиқулов Ислом «Умид» мактаб-интернати президенти этиб сайланди ва президентлик қасамёдини қабул қилди.

Куннинг иккинчи ярмида фаоллар залида ўз-ўзини бошқариш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир нечта йўналишга вакиллар сайланди ва 2014-2015 ўқув йили учун дастур ишлаб чиқилди.

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “Мактаб-интернатида президент сайлови бўлиб ўтди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*