Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида нималарни биламиз? (видео) | таълим янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида нималарни биламиз? (видео)

конституцияЎзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси XII-чақириқ   Олий Кенгашининг ХII-сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистонда аввал ҳам конституциялар қабул қилинган эди (1927, 1937, 1978 йилларда қабул қилинган). Лекин у конституцияларда Халқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов шундай деган эди: «Давлатимизнинг келажаги, халқимизнинг тақдири кўп жиҳатдан Конституциямиз қандай бўлишига боғлиқ». Конституция Италия, Франция, Финляндия каби давлатлар конституциялари тарихини ўрганиб, бизга тааллуқли жойлари олиб тузилди. Бунда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан ҳам фойдаланилди. Конституциявий комиссия 1992 йил 26 сентябрда Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйди. Шу бўйича тушган барча таклиф, мулоҳазалар ўрганиб чиқилиб, Конституция лойиҳасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

Ушбу сахифада Ўзбекистон Республикаси конституциясининг мобил телефонлар учун яратилган дастурини кўчириб олишингиз мумкин.

Юклаб олиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясини юклаб олиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихи


Конституция қандай хужжат?


P.S. Ушбу видеодарс Ziyonet тармоғининг сайт-сателлити ҳисобланади ва агар сизда ADSL-ташқи модем бўлса, юклаганингиз учун пулингиз кетмайди.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*