Ўзбекистон ифтихорлари


Биз учун унутилмас тарихий кун бўлмиш 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Узбекистон ифтихорларимустақиллигининг эьлон қилиниши мамлакатимиз спорти ҳаётида ҳам янги ва ёрқин саҳифалар очди. Бунинг тасдиғини спортчи йигит-қизларимизнинг дунё миқёсидаги турли нуфузли спорт анжуманларида қўлга киритаётган улкан ютуқ ва натижалари мисолида бугун яққол кўрмоқдамиз. Мамлакатимизда ташкил этилаётган халқаро миқёсдаги йирик турнирлар, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳам айнан шундан далолат беради.

Биз мустақиллик йилларида халқимиз босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл ҳақида, шу даврда қўлга киритилган улкан ютуқ-марралари­миз тўғрисида гапирар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, қалбимизни ғурур-ифтихор туйғулари эгаллайди, шу пайтга қадар ўзимиз, олис ва яқин аждодларимиз бошдан кечирмаган алоҳида юксак кечинмаларни ҳис этгандек бўламиз.

Давлатимиз раҳбари юртимиз ёшларига, жумладан, спортчи ёшларимизга мурожаат қилар экан, «Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз ҳам» деган uzbekistan-football-fansдаъваткор сўзларни алоҳида таькидлаб айтишлари бежиз эмас. Чунки дунёдаги ҳар қайси халқ ва миллатнинг ҳеч кимдан кам эмаслиги, жисмоний ва маьнавий салоҳиятини намоён этишда спорт беқиёс рол ўйнайди. Шунинг учун мустақиллик йилларида юртимизда бу соҳа ривожига алоҳида аҳамият берилмоқда. Спорт ва жисмоний тарбия соҳасига бизнинг энг муқаддас орзумиз, мақсадимиз бўлган баркамол авлодни вояга йетказиш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришнинг энг муҳим воситаси сифатида қаралиб, унинг ривожига комплекс ёндашилмоқда. Шу борада эришилган ютуқларимизни тасаввур қилиш учун мустақилликкача бўлган давр ва мустақиллик йилларидаги айрим рақамларни ўзаро солиштириш ўринли бўлади, деб ўйлаймиз.

Даставвал, юртимизда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш бўйича улкан ишлар қилинганини қайд этиш лозим. Бу ҳақда гапирганда, аввало 1992 йилда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Taim-Art-Chemp-6қонуни қабул қилингани ва у 2000 йилнинг 26 майидан бошлаб замон талаблари асосида янги таҳрирда кучга кирганини таькидлаш даркор. Шунингдек, Президентимизнинг 2002 йил 24 октябрда имзоланган «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги ва бошқа Фармонлари, Ҳукуматнинг бир қатор қарорлари юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда айниқса, беқиёс аҳамият касб этмоқда. Ана шундай қулай ҳуқуқий замин ва яратилган моддий-техник база туфайли миллий спортимиз ва спортчиларимизнинг жаҳон майдонларида эришаётган ютуқлари тобора салмоқли бўлиб бормоқда.

Масалан, ўтган асрнинг 1990 йилида юртимизда 448 минг 800 нафар ўқувчи ёки жами ўқувчиларнинг атиги 7,4 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 2 миллион 219 минг нафарга ёки 34,8 фоизга етди. 1990 йили Ўзбекистонда 1 минг 825 та болалар спорти маскани фаолият юритган бўлса, истиқлол йилларида уларнинг сони 6 мингтани ташкил этди. эьтибор беринг, истиқлол йилларида — қарийб 74 йиллик собиқ Иттифоқ ҳукмронлиги давридагига нисбатан салкам тўрт баробар кам вақт ичида — 4 минг 200 га яқин ёки уч ярим баробар кўп спорт иншооти бунёд этилган. Бошқача айтганда, эски тузум даврида йилига 25 та, истиқлолнинг ҳар бир йилида эса ўртача 207 тадан зиёд, яна ҳам аниқроғи, мустақил Ўзбекистонда собиқ мустабид тузум замонидан кўра 10 баробар ортиқ спорт маскани ёшлар ихтиёрига топширилган.

Болалар шуғулланадиган спорт турлари миқдорида ҳам жиддий тафовут кузатилмоқда. Чунончи, 1991 йили юртимизда 52 та спорт тури бўйича машғулотлар олиб борилган бўлса, 2011 йилга келиб уларнинг сони 75 тага етди. Албатта, бу ўсиш янги «кашф Руслан Нуриддиновқилинган» спорт турлари ҳисобидан эмас, балки йетарли шароит ёьқлигидан болаларимиз шуғуллана олмаган спорт турлари ҳисобидан таьминлангани эьтиборлидир. энг муҳими, спорт билан шуғулланишни истаган ёшларимиз энди аввалгидек машаққат чекиб туман маркази ёки шаҳарга қатнаши шарт эмас, балки ўз қишлоғида, маҳалласида, ота-онасининг бағрида — замонавий талаблар асосида жиҳозланган спорт масканларида ўз севган спорт тури билан малакали мураббийлар қўли остида шуғулланиш имкониятига эга.

Спорт орқали ўзбекнинг довруғини оламга ёйган ўзбек ўғлони тўгрисида маълумот олишни истасангиз, ушбу китобни юклаб олинг.

манбалар: 1 2

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*