Баскетбол ўйини тарихи ва қоидалари (видео)

Баскетбол (инглизча basket — сават, ball — тўп) — спорт тури, 3,05 метр баланддаги саватли ҳалқага тўпни қўлда ташлаб ўйналадиган жамоа ўйини. Баскетбол машғулоти ва Майкл Джорданмусобақалари учун тўртбурчак майдонча (ўлчами 26х14 м) ёки зал (баландлиги 7 м) талаб қилинади. Ҳар бир жамоада 12 нафардан ўйинчи бўлиб, майдонга бир йўла ҳар жамоадан 5 тадан ўйинчи туширилади (бу ўйинчилар алмаштирилиши мумкин). Қайси жамоа рақибининг саватига кўп тўп туширса, ўша ютган ҳисобланади. Уйинда саватга туширилган тўп учун 2 очко, жарима белгиланганда туширилган тўп учун 1 очко, жаримадан ташқаридагиси учун 3 очко берилади. эркаклар 40 дақиқа, аёллар 36 дақиқа, 15 — 16 яшар ўсмирлар ва қизлар 30 дақиқа, 13 — 14 яшар ўғил ва қиз болалар 24 дақиқа ўйнашади. Ўйин 2 қисмдан иборат бўлиб, орада 10 дақиқа дам олинади. Белгиланган вақтда жамоалар баравар очко олса, бирор жамоа ғолиб чиққунча 5 дақиқадан қўшимча вақт берилади. Баскетбол ватани АҚШдир (1891). Халқаро баскетбол федерацияси (FIBA; 1932 йилда тузилган)га 177 мамлакат аъзо (1991). Баскетбол 1936 йилдан Олимпия уйинлари дастурига киритилган. 1950 йилдан баскетбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиб келинади.

Ўзбекистонда баскетбол 1921 йилдан ўйнала бошлаган. Ўзбекистонлик Р. Салимова 2 марта жаҳон ҳамда олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Баскетбол бўйича Ўзбекистон mark_1_07_2009республика федерацияси олий лига жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиб келмоқда. Олий лигада Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ҳамда Сирдарё ва Навоий вилояти баскетболчилари мусобақалашади. Ўзбекистон терма жамоаси 1997 й. XX Марказий Осиё ўйинлари — “Sprite challenge” халқаро турнирининг ғолиби бўлди (терма жамоа бош устози А. Адисман, жамоа аъзолари 3. Хабибулин, М. Шафенков, Р. Каримов, С. Демурин, Б. Миродилов, Т. Аббосов, В. Петришчев).

Баскетбол тарихи

Баскетболнинг ватани АҚШ, унинг «отаси» эса Жеймс Нейсмит (James Naismith, 1861— 1932) ҳисобланади. Ўйин XIX аср охирида пайдо бўлган. Спрингфилд халқаро машғулотлар мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси, бир пайтлар ажойиб регбичи 15 января 1892 года — создатель баскетбола Джеймс Нейсмит впервые опубликовал правила баскетбола в школьной газете Triangleва гимнастикачи бўлган Жеймс талабаларнинг қишки пайтда жисмонан янада кўпроқ чиниқтириш мақсадида залда тўп билан ўйналадиган янги ўйин ўйлаб топди. У тўпни ташлаш орқали талабаларнинг мерганлигини текшириб кўриш учун қоровулдан икки бўш қути келтиришни илтимос қилди. Қути топа олмаган қоровул мева солинадиган сават келтирди. Саватларни баландлиги 3,05 м булган залнинг икки томонидаги балконга ўрнаштирди. Шу тариқа баскетбол вужудга келди. Нейсмит янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди ва 1891 йилнинг 21 декабрда Спрингфилд мактабининг залида биринчи баскетбол учрашуви ўтказилди. Гурухда 18 талаба мавжуд эди. Уйинда хар бири 9 кишидан иборат 2 жамоа иштирок этди. besplatnyi-basketbol2Баскетболнинг дастлабки қоидалари 13 қисмдан иборат эди ва улардан баъзилари хозиргача сақланиб қолинган. 1893 йилда саватларни тўрли темир айлана билан алмаштиришди. 1895 йилда эса улар шитларга ўрнатилди. Орадан 2 йил ўтгач, хар бир жамоада 5 кишидан майдонга тушадиган бўлишди. 1893 йилда франциялик Мел Риду (Mel Ridu) Спрингфилд коллежини битиргач, ватанига қайтди ва хамюртларини янги ўйин билан таништирди. Шу тариқа баскетбол бутун Европага тарқала бошлади. 1894 йилда эса Боб Гейли хитойликларни, Дункан Петтон эса хиндларни баскетбол билан таништирди. 1927 йилнинг сентябрда Женева жисмония тарбия мактаби очилди ва Спрингфилд коллежи ўқитувчиси доктор Элмер Бери мактаб директори этиб тайинланди. Ушбу мактаб битирувчилари туфайли баскетбол Латвия, Литва, Италия, Франция, Чехославакияда оммавийлашиб кетди. b_secondimageКўпгина мамлакатларда баскетбол ассоциациялари ташкил топди. 1932 йил 18 июнда Женевада миллий баскетбол ассоциацияларининг дастлабки халқаро конференцияси ўтказилди ва унда Халқаро Баскетбол Федерацияси (FIBA) ташкил этилди. 1999 йилга келиб FIBAга аъзо давлатлар сони 180 дан ошиб кетди. 1936 йилги Берлин Олимпиадасидан бошлаб баскетбол Олимпиадалар дастуридан ўрин олди. 1935 йилдан Европа, 1950 йилдан бошлаб жахон чемпионатлари ўтказилиб келинмоқда. Аёллар баскетболи эса 1976 йили Монреалдаги Олимпиадада дебютини нишонлади. АҚШ т/ж дунёдаги энг кучли баскетбол жамоаси хисобланади.

Жахондаги энг кучли баскетбол лигаси хам Миллий Баскетбол Ассоциацияси (NBA)дир. Лиганинг номдор профессионал баскетболчилари 1992 йилги Олимпиададан бошлаб АҚШ т/ж шарафини йирик мусобақаларда хам химоя қилиб келмоқда. Олимпиада ўйинлари баскетбол турнирида энг кўп АҚШ т/ж голиб чиққан — 12 марта, Фақатгина Собиқ Иттифоқ 2 марта (1972, 1988), Югославия (1980) ва Аргентина (2004) Олимпиада чемпиони номини тортиб олган. Баскетбол тарихидаги энг буюк ўйинчилар АҚШлик Карим Абдулжаббар, Лерри Берд, Меджик Джонсон, Уилт Чемберлен, Уилям Рассел, Майкл Жордон хисобланишади. Замонавий баскетбол юлдузларидан Шакил Онил, Коби Браянт, Тим Данкан, Ален Айверсон, Леброн Джеймсларни эътироф этиш мумкин. Европа баскетболи юлдузларидан россиялик Андрей Кириленко, германиялик Дирк Новицки, испаниялик Поу Газол, сербиялик Предраг Стоякович ва франциялик Тони Паркерларни эътироф этиш мумкин. Шунингдек хитойлик Яо Мин ва аргентиналик Эммануел Жинобили хам Дуне баскетбол ихлосмандлари орасида катта нуфузга эга.

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “Баскетбол ўйини тарихи ва қоидалари (видео)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*