Машҳурлар ҳаёти: Альберт Эйнштейн

eynshteynАльберт Эйнштейн (немисча Albert Einstein, [ˈalbɐt ˈaɪ̯nʃtaɪ̯n] ; 14 март 1879, Ульм, Вюртемберг, Германия — 18 апрель 1955, Принстон, Нью-Джерси, АҚШ) — назариётчи физик олим, нисбийлик назарияси асосчиси, майдон квант назарияси ва статистик физика асосчиларидан бири, физика бўйича Нобель мукофоти  лауреати (1921), давлат арбоби — инсонпарвар олим. Турли даврларда турли мамлакатларда яшаган, шу жумладан Германияда (1879—1893, 1914—1933), Швейцарияда (1893—1914) ва АҚШда (1933—1955). Дунёнинг таниқли 20 га яқин университетлари фахрий доктори, кўп давлатлар фанлар академияси аъзоси.

Эйнштейннинг мактабда математикадан имтиҳонлардан йиқилгани ва иккичи бўлгани Albert_Einstein_as_a_childҳақидаги асотирлар рост эмас. Аслида у 12 ёшгача математика мактаб курсини ўрганиб олган, кейин ота-онаси унга бошқа, мураккаброқ китоблар беришган. 15 ёшида Эйнштейн дифференсиал ва интеграл алгебрани яхши билар эди. Унинг математикадан гўёки оқсаганини Роберт Риплей 1935-йилги газета мақоласи учун тўқиб чиқарган. Цюрих политехникумини тугатган. Цюрих университети (1909) ва Берлин университети Бавария ФА физика институти директори (1914-33). 1933 йилдан то умрининг охиригача Принстон институтида (АҚШ) ишлаган.

Илмий ишлари асосан нисбийлик назариясига доир. Эйнштейн масса ва энергиянинг ўзаро боғлиқлиги қонунини кашф қилган (1905). Майдон квант назариясининг Albert_Einstein_Headяратилишида Эйнштейннинг ҳиссаси жуда катта. Ёруғлик нурланишини ёруғлик квантлари ёки фотонлар оқимидан иборат, деб ҳисоблаб, ёруғлик нурланишининг дискретлиги, квант структурага эга эканлиги ҳақидаги тасаввурни фанга киритган, Броун ҳаракатининг молекулярстатистик назариясини ривожлантирган (1905), фотонни назарий жиҳатдан кашф қилган. Квант назария асосида ҳарорат пасайиши билан қаттиқ жисм иссиқлик сиғимининг камайишини (1907), мувозанатли нурланиш энергиясининг флуктуациясини биринчи марта кўриб чиққан (1909); фотоэффектив, флюорессенсия учун Стокс қоидасини, фитоионланиш ва бошқаларни тушунтириб берган (1912), фотокимёнинг асосий қонуни (Эйнштейн қонуни) ни очган (1912), нурланиш учун корпускуляр-тўлқин дуализм, индуксияланган (мажбурий) нурланиш ҳодисасини олдиндан айтиб берган (1916). Эйнштейн жисмлар магнитланганда механик моменти ўзгариши ҳодисасини башорат қилган ва тажрибада кўрсатган (нидерланд физиги В. де Хааз билан ҳамкорликда, 1915). Эйнштейн гравитацион 7gmVhтўлқинлар ҳақида постулат қабул қилиб (1916), гравитацион нурланиш қуввати формуласини келтириб чиқарган (1918). Бутун спинли зарраларнинг квант статистикаси (Бозе — Эйнштейн статистикаси)ни яратган (1924-25). 1933 йилдан космология ва майдоннинг ягона назарияси билан шуғулланган. Эйнштейн ижтимоий-сиёсий воқеаларни ҳам кузатиб борган. У уруш ва фашизмга қарши чиққан. У 1940 йилда фашистлар Германиясида ядро қуроли борлиги тўғрисида АҚШ президенти Ф. Рузвелтга хат ёзди. У ядро қуролининг қўлланилишига қарши бўлган. Эйнштейннинг илмий ишлари ҳозирги замон физикасининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Эйнштейн ҳикматлари

  • Агар бахтли ҳаётга эришмоқчи бўлсангиз, қандайдир одамларга ёки нарсаларга эмас, мақсадларингизга содиқ бўлинг.
  • Ҳақиқатни топиш ҳамиша қийин, лекин ёлғонни ажратиш кўпинча осон кечади.
  • Ўз меҳнатининг натижасини тезроқ билишни истаган одам косибга борсин.
  • Агар муаммонинг сабабчисини қидираверсанг, уни ҳеч қачон еча олмайсан.
  • Шон-шуҳратга берилмаслигим учун тақдирнинг ўзи менга шон-шуҳрат берди.
  • Интеллектни илоҳийлаштирмаслик керак. Унинг бақувват мускуллари бор-у, лекин юзи йўқ.
  • Ҳеч бир муаммони у пайдо бўлган даражада туриб ҳал қилиб бўлмайди.
Манба: wikipedia энциклопедиясидан олинди
🔥1.5 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853