Мактабнинг яна бир ютуғи

Истиқлол йилларида юртимизда халқ таълими тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ёшларимизнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Куни кеча «Висол» тантанали маросимлар масканида йил якунларига бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Жиззах ВХТБ бошлиғи мамлакатимизда таълимга берилаётган эътибор, бу Халк таълими аълочисиборада эришилаётган ютуқлар, хусусан, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг аксарияти 2005—2010 йиллари давлат умуммиллий дастури доирасида жаҳон талаблари даражасида мукаммал таъмирланиб, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мазкур дастурнинг узвий давоми сифатида бугун ҳам ўқув даргоҳларида янгиланиш ва бунёдкорликлар давом этамоқда.
Ушбу кечанинг энг қувонарли томони Жиззах шаҳридагиХалк таълими аълочиси-2 «Умид» Ихтисослашган Давлат Умумтаълим мактаб-интернатининг 1-тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Бобожонова Дилафрўз Муродовна Халқ таълими вазирлиги томонидан  «Халқ таълими аълочиси»  кўкрак нишони билан тақдирланди.

– «Халқ таьлими аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлганлигим замирида камтарона меҳнатларимиз эътирофини кўргандек бўламан. Бундан кейин ҳам ҳамиша изланиш ва ўқишдан тўхтамасликка, билимларимни, тажрибаларимни ўқувчиларим билан баҳам кўришга интиламан – дейди моҳир педагог.

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*