«Ватан ҳимояси – муқаддас бурч ва шараф!»

2014 йил 17 декабр куни мактаб-интернатимиз фаоллар залида Жиззах Олий Авиация билим юрти ходимлари ва талабалари иштирокида 9-синф битирувчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув «Ватан ҳимояси – муқаддас бурч ва шараф» мавзусида бўлиб ўтди. Жиззах Олий Авиация билим юрти ўқитувчиси, подполковник Шерали Чориев, АТХ кафедраси катта техниги, сержант Равшанова Ф. ҳамда 4-босқич курсантлари томонидан билим юрти ҳақида маьлумотлар берилди. Тадбир 15- декабрдан 15- январга қадар давом этилган «Ватанпарварлик ойлиги» ҳамда Миллий Истиқлол Ғояси фани фани ойлиги муносабати билан ташкил этилди. Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантири мақсадида ташкил этилган тадбирда қизиқарли ва мазмунли маърузалар тингланди. Тадбир давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Битирувчи ўқувчиларни касбга тўғри йўналтириш мақсадида билим юртига экскурсия ташкил этиш таклифи киритилди.

Тадбир якунида Жиззах Олий Авиация билим юрти ҳақидаги “Лочинлар” видеофильми намойиш этилди. Мактаб маьмурияти томонидан тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилди.


Харбийлар билан учрашув (3)

Харбийлар билан учрашув

Харбийлар билан учрашув (1)

Харбийлар билан учрашув (2)

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “«Ватан ҳимояси – муқаддас бурч ва шараф!»

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*