Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар-2014 танловида 3-ўрин | таълим янгиликлари

Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар-2014 танловида 3-ўрин

66666-Хар йили Халқ Таълими Вазирлиги ва Мультимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида таълим тизимидаги “Энг яхши веб-сайтлар” кўрик танлови ўтказилиб келади. Қувонарли томони, мактабимиз веб-сайти “Энг яхши таьлим муассасаси веб-сайти” номинациясида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.Ўзбекистон Халқ таълими веб-сайтидаги янгиликни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз:


Жорий йилнинг 20-январ куни Мультимедиа умумтаьлим дастурларини ривожлантириш марказида “Халқ таьлими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Мазкур кўрик-танлов Халқ таьлими вазирлиги томонидан 2011-йилдан буён ҳар йили аньанавий равишда ўтказиб келинмоқда. Кўрик-танлов бўйича Мультимедиа умумтаьлим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан махсус дастур яратилди. Дастурнинг интернетдаги манзили www.tanlov.uzedu.uz бўлиб, у орқали “Халқ таьлими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танловига қатнашиш учун онлайн шаклда ариза бериш, уларни таҳлил қилиш, жойлардан туриб баҳолаш ҳамда кузатиб бориш имкониятлари мавжуд. Кўрик-танловда қатнашиш учун талабномалар 2014-йилнинг 20-апрелидан 20-майига қадар www.tanlov.uzedu.uz  сайти орқали қабул қилинди ва рўйхатга олинди. Талабномалар www.xt.uzedu.uz  тизими орқали аутентификациядан ўтиш орқали қабул қилинди. Кўрик-танлов учта номинация (“Энг яхши таьлим муассасаси веб-сайти”, “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” ва «Энг яхши ўқувчи веб-сайти») бўйича ташкил этилди.

“Халқ таьлими тизимидаги энг яхши веб-сайт-2014” кўрик-танловига қатнашиш учун жами 1155 та талабномалар (“Энг яхши таьлим муассасаси веб-сайти” номинациясига 809 та, “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” номинациясига 274 та ва “Энг яхши ўқувчи веб-сайти” номинациясига 72 та) келиб тушди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу танловда иштрок этиш учун топширилган аризалар сони ўтган йилгига қараганда 3 маротаба ошган ва веб-сайтларга жойлаштирилган маълумотлар сони ҳамда сифати салмоқли даражада ошган. Веб-сайтлар дизайни, мазмун бойлиги ва актуаллиги, педагогик аҳамияти, интерактивлик ва қайта-алоқа, бажарилиш сифати каби мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланди.

Танловга бириктирилган ҳакамларнинг хулосасига кўра, “Энг яхши таьлим муассасаси веб-сайти” йўналиши бўйича биринчи ўринни Навоий вилояти Навоий шаҳар 11–Ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактабнинг www.11-maktab.uz  веб-сайти ижодкорлари қўлга киритди. Иккинчи ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани 22–умумий ўрта таьлим мактабининг www.22-school.uz веб-сайти муаллифлари, учинчи ўринни эса Жиззах вилояти тассарруфидаги «Умид» ИДУМ – Ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактабининг www.umid.zn.uz ходимлари веб-сайти эгаллади.

Шунингдек, “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” номинацияси бўйича биринчи ўринга Сурхандарё вилояти Термиз туман 4-умумий ўрта таьлим мактаб ўқитувчиси Ходжаков Азамат Бахтиёрович www.azamat.uz сайти сазовор бўлган бўлса, Бухоро вилояти Ғиждувон туман 8-умумий ўрта таьлим мактаби ўқитувчиси Гулшода Абдуллаеванинг www.learnenglish.uz сайти иккинчи ҳамда Жиззах вилояти Жиззах шаҳар 16-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Уйғун Рахимовнинг сайти www.mehnatdarsi.zn.uz учун учинчи ўринга лойиқ топилди.

“Энг яхши ўқувчи веб-сайти” номинациясида биринчи ўринни Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Адиз Эргашев  www.buxoro-10maktab.uz, иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шохрухбек Бобораҳимов www.shohruxbek.mahorat.uz ва учинчи ўринни Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси Икром Мусажоновлар www.35maktab.zn.uz сайтлари учун олдилар.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*