Қорақалпоғистон Республикасидаги тарихий обидалар

Қорақалпоғистоннинг тарихи мамлакатимизнинг барча қадимий минтақаларининг тарихи каби жуда бой, хилма-хил ва қизиқарлидир. Бу заминни ўзига хос археологик топилмалар қўриқхонаси дейиш мумкин. Чунки, бу ерда кишининг диққатини тортадиган, ҳайратлантирадиган кўплаб археологик ёдгорликлар мавжудки, улар ўта ноёблиги ва мафтункорлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Тарихий манбаларнинг далолат беришига кўра, Қорақалпоғистон ҳудудида инсон жамоалари сўнгги палеолит давридан бошлаб яшай бошлаган. Милоддан аввалги 5-мингйилликдан 2-мингйиллик бошларига қадар аҳоли, асосан, Амударё бўйларида, Орол ва Каспий денгизлари ён-атрофидаги чўлларда истиқомат қилган. Милоддан аввалги 2-мингйилликнинг охирида бу ҳудудда суғориладиган деҳқончилик пайдо бўлган.

Назлимхан сулив

Назлимхан сулив

Кўҳна Қўйқирилганқалъа, Ойбўғир ва Бурлиқалъа харобаларида олиб борилган қазув ишлари жараёнида милоддан аввалги 4-асрга мансуб ёзма ёдгорликлар, Қўйқирилганқалъа ва Оқшохонқалъада қадимий тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик ёдгорликлари топилди. Бу обидалар қадимда айни шу заминдан ўтган Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган бўлиб, не-не буюк воқеалар, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг тилсиз гувоҳи бўлган.

Хоразмшоҳларнинг саройи жойлашган Тупроқ-қалъа сўнги антик даврнинг энг улкан ёдгорликларидан бири ҳисобланади.

Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисми, Қорақум ва Қизилқум саҳроларига туташ ҳудудларда ХХ асрнинг 30-йилларида таниқли археолог олимлар Яҳё Ғуломов ва Сергей Толстов раҳбарлигидаги археологик-этнографик экспедицияси томонидан катта илмий изланишларга асос солинган эди. Кейинги даврда археологлар томонидан турли даврларга, жумладан, тош асри ва сўнгги ўрта асрларга мансуб археологик ёдгорликлар топилди ва атрофлича ўрганилди. Натижада жанубий Оролбўйи аҳолисининг тарихи ва маданиятини қайта тиклаш имкони яратилди. Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими олимларининг жонбозлиги туфайли археологик изланишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом эттирилмоқда.


ҚОЙҚИРИЛГАН-ҚАЛЪА
Мил.ав. IV аср – мил. IV аср

Қойқирилган -қалъа диаметри 80 м доира формасида қурилган. Ўртада диаметри 44,4 м чамасидаги 2 қаватли иншот бўлган. Археологик қазиш ишлари ўртадаги иншотнинг астрономик тадқиқотлар олиб бориш учун қурилганлигини аниқлади. Таҳминларга кўра Фомальгаут юлдизи энг ёруғ юлдуз ҳисобланиб, Қойқирилган-қалъанинг қурилиши ушбу астрал символга бағишланган. Фомальгаут араб тилида “Жанубдаги балиқнинг оғзидан оқан сувнинг охири» маъносини англатади, яъний сув стихияси билан боғлиқ бўлган. Қадим Хоразм дехқончилигида сувга сиғиниш (культ) ката роль уйнаган. Қойқирилган-қалъада топилган керамикадан статуя (одам ҳайкалчалари) формасида ишланган осуарийлар Ўзбекистон халқлари тарихи музейида сақланмоқда.

МИЗДАХКАН
Арҳеологик-архитектура комплекси. Мил. авв. IV аср – мил. XIV аср

Миздахан

Миздахкан археологик-архитектура комплекси

Қадим Миздахкан археологик-архитектура комплекси 200 га дан ошиқ майдонда, Хўжайли – Куҳна – Урганч (Туркманистон) автомобил йўли бўйида жойлашган. Комплекснинг асосий қисмлари Хўжайли шаҳрининг жанубий-ғарбида учта тепаликда жойлашган. Комплексга Гаур-Қалъа, Шамун-наби, Мазлумхан Сулу, Халифа Ражаб мақбаралари киради. Археологик қазиш ишлари давомида сийрак учрашадиган осуар “қабристонлари ”, тангалар, ҳархил турмуш буюмлари, шиша, тилодан юқори савияда ишланган буюмлар топилди.

ШИЛПИҚ (ЧИЛПИҚ)
Мил. I–IV асрлар, мил. IX–XI асрлар

Чилпиқ

Шилпиқ (Чилпиқ) ёдгорлиги

Доира формасида қурулган Шилпиқ ёдгорлиги Нукус-Беруний авто йўлининг бўйида, Нукусдан 43 км жанубда, Амударёнинг ўнг соҳилида, баландлиги 35 – 40 метр бўлган табиий тепаликда қурилган. Шилпиқнинг диаметри 65 – 79 метр. Деворларининг баландлиги 15 метр. Милодий II–IV асрларда зароастризм дини бўйича дахма сифатида солинган ва фойдаланилган. IX–XI асрларда маҳалий халқ уни белги берувчи минор сифатида фойдаланган.

ТУПРОК-ҚАЛЪА
Мил. I–IV асрлар

Тўпроқ қалъа

Тўпроқ-Қалъа ёдгорлиги

Тўпроқ-Қалъа кўлами 500х350 м. Тўрт бурчакли, қалъанинг сиртидан ўр қозилган, қўрғон деворлари билан қуршалган, уларнинг баландлиги 8-9 м гача етган. Бурчакда уш минорали сарой қад кўтариб турган. Қалъа дарвозасидан бошланган кўча калъани икига бўлиб турган, кўчанинг ики атрофи кварталарга (асосан ҳунармандлар кварталларига) бўлинган бўлиб, унинг бир бўлаги эхром иншотлари билан тўла бўлган . Қалъа иншотларининг бирида тила ялатилган бронзадан ишланган билакузук кийгизилган тоғ қўчқорининг шохлари топилган, унинг атрофида сийлов, мукофот ёки бошқа мақсадда келтирилган кўп сондаги шиша идишлар, безаниш буюмлари, алебастрдан ишланган фигуралар (скульптура ), деворга чизилган расмлар (рақсга тушаётган ниқоблилар ), Аскарлар зали »да – аскарларнинг фигуралари , «Подшолар зали »да эса – пишмаган лойдан ишланган подшоларнинг скульптура фигуралари топилди.

АЯЗ-ҚАЛЪА
Қўрғон мил. IV–III асрларда қурилган.

Аяз қалъа

Аяз-қалъа ёдгорлиги

Учта ёдгорликдан иборат (Аяз-қалъа 1, 2, 3). Аяз-қалъа 1 қалъаси табий тепаликнинг устига қурилган. Қўрғон мил. IV–III асрларда қурилган. Аяз -қалъа 2. VII–VIII асрнинг бошлари, ХIII асрда турар жой сифатида фойдаланилган. Бугунги кунда қалъа ёнида қора уйлардан иборат кемпинг туристларга хизмат кўрсатмоқда.

КАТТА ГУЛДУРСУН
Қалъа мил.ав. III–IV асрлар, мил. XII–XIII асрлар

Катта Гулдурсун қалъаси

Катта Гулдурсун қалъаси

Катта Гулдурсун – Қадим Хоразмнинг энг йирик чегара қалъаларидан саналади. Кўлами 350 х 230 м тенг бўлган майдонга эга. Ичида олиб борилган қазиш ишлари вақтида археологлар томонидан қадим ва ўрта асрларга тегишли материалар топилди: ўрта асрларга тегишли сопол идишлар, бронзадан ишланган безак буюмлари, қадим ва ўрта асрларга тегишли тангалар. Бу тангалар бў йича қалъада ҳаёт 1220 йиларгача – яъни Мухамад Хоразмшох бошқарган давр, Чингисхон босқинчилигига қадар давом етган.

Манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*