Юртимиз вилоятлари: Сурхондарё (видео)

 Кўпгина ўқувчиларнинг илтимосларига кўра, сайтимизда «Юртимиз вилоятлари» рукнини очишга қарор қилдик. Ушбу рукнда жонажон юртимизнинг барча вилоятлари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз. Рукннинг бугун “меҳмони” Сурхондарё вилояти.


Вилоят маркази: Термиз шаҳри
Маъмурий бўлиниши: 14 та туман, 8 та шаҳар va 114 та  қишлоқ фуқаролар йиғини
Энг йирик шаҳарлари: Термиз, Шеробод, Қумқурғон
Майдони: 20,800 км² (республикада 4-ўринда)
Аҳолиси: 1,808,000 (зичлиги бўйича республикада 7-ўринда)
Экин майдони: 282,7 минг ГА
Темир йўли узунлиги: 301,0 км
Автомобиль йўлининг узунлиги: 2,7 минг км
ISO қисқартмаси: UZ-SU
Автомобил номери: 75-79
Телефон коди: +99876, 8376


[utube id=”8525f1947a9b849″]


Термиз шаҳрининг марказий хиёбони

Термиз шаҳрининг марказий хиёбони

Сурхондарё вилояти – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1941 йил 6 мартда ташкил этилган (1925 йил 29 июндан Сурхондарё округи бўлган). 1960 йил 25 январда Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йил 7 февралда қайтадан ташкил қилинди. Республиканинг жанубий-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимол-шарқ ва шарқдан Тожикистон, жануб-ғарбдан Туркманистон, шимол-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Сурхондарё вилоятининг таркибида вилоятга бўйсинувчи 14 туман (Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Шурчи, Қизириқ Қумқўрғон), 8 та туманга бўйсинувчи шаҳарлар (Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Термиз, Шарғун, Шеробод, Шўрчи, Қумқурғон), 7 та шаҳарча (Ангор, Дўстлик, Какайди, Сариосиё, Сариқ, Элбаён, Хуррият), 114 қишлоқ фуқаролар йиғини, 698 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 847 та қишлоқ аҳоли пунктлари бор.

Табиати

Сурхондарё вилояти рельефи тоғ ва текисликлардан иборат, шимолдан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлар дан оқиб тушадиган кўпдан-кўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган. Сурхондарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган текислик шимолий, ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 метр) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитанг тоғ, Боботоғ) билан ўралган.

Текислик қисмининг иқлими қуруқ субтропик. Ёзи жазирама иссиқ ва узоқ, қиши илиқ ва қисқа. Йилллик ўртача температураси +16 +18°. Июль ойининг ўртача температураси +28° +32° , январьники +2,8-3,6° . Ўзбекистонда энг иссиқ температура ҳам шу вилоят ҳудудида кузатилган. (1914 йил 21 июнда Термизда 49,5 ° иссиқ бўлган).

Аҳолиси 2 миллион 52 минг нафар бўлиб, Республика аҳолисининг 7,3 фоизини ташкил этади. Аҳолининг 80,9 фоизи ёки 1647,3 минг нафари қишлоқларда, 19,1 фоизи 389,8 минг нафари шаҳарларлар яшайди. Булар 102 миллат ва элатларга мансуб кишилардир. Уларнинг 1699,3 минг нафар (82,9 фоизи)ни ўзбеклар, 258,4 минг нафари (12,5 фоизи)ни тожиклар, 26,6 минг нафари (1,3 фоизи)ни туркманлар, 24,0 минг нафари(1,2 фоизи)ни руслар, 7,9 минг нафари (0,4 фоизи)ни татарлар, 2,3 минг нафари (0,1 фоизи)ни қозоқлар, 0,7 минг нафари (0,03 фоизи)ни корейслар, 32,8 минг нафари (1,6 фоизи)ни бошқа миллатлар ташкил қилади.

Транспорти

Вилоятда темир йўл транспортининг салмоғи катта. Сурхондарёда дастлабки темир йўл 1915 йилда (Когон-Термиз) қурилган. Бу вилоятни бошқа регионлар билан боғлайдиган дастлабки муҳим йўл бўлди. 1925 йилда 248 км.ли Термиз-Душанбе темир йўлини қуришга киришилди. Вилоятнинг ички транспорт алоқаларида автомобиль йўлининг аҳамияти жуда муҳим. Сурхондарё вилоятидаги қаттиқ қопламали автомобил йўлларининг узунлиги 2,7 минг км. Вилоятнинг асосий автомобил йўли- Катта Ўзбекистон тракти.

Шунингдек, Республикамизнинг жанубий вилоятлари Қашқадарё ва Сурхондарёнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини тезлаштириш, темир йўлда юк ташишнинг транспорт таьминотини яхшилаш, мамлакат темир йўли тармоғини жонлантириш мақсадида «Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон» янги темир йўли ишга туширилди. Бу темир йўл Бойсун тумани орқали иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан кам ривожланган туман қишлоқларига саноатни кириб келишига, ер усти ва ер ости бойликларидан кенг фойдаланишга, мусаффо тоғ ҳавосида қатор даволаш масканлари, туристик базалар, дам олиш уйлари қуришга катта имконият яратади. Энг муҳими янги замонавий ижтимоий-иқтисодий обьектлар қурилиши, янги иш ўринларининг яратилиши, тадбиркорликнинг ривожланиши учун кенг йўл очилди.

Сурхондарё вилояти телефон кодлари

Сурхондарё вилояти телефон кодлариСурхондарё тарихи

Қулай иқлим шароит ва мутлақо унумдор ерлар унинг бу вилоятда кадимги одамлар томонидан жуда эрта ўзлаштириши, сунъий суғоришга асосланган дехкончиликнинг интенсив равишда ривожланиши, шаҳар ва қишлокларнинг юзага келиши ва юксалиши учун кенг имкониятлар яратади. Вилоятдаги кадимги одамларнинг дастлабки манзилгоҳлари турли ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар билан қопланган тоғ ўрмонларида, Бойсун тоғларидан оқиб тушувчи дарё этакларининг бўйларидан пайдо булди. Уларнинг ичида энг қадимгилари сифатида ўрта ва юкори палеолит даврига мансуб (100-12 минг йил аввал) Тешиктош ва Мачай ғорлари ҳисобланади.

Тешиктош ғоридан неандерталь боланинг суяклари топилган булиб, ушбу кашфиёт Ўрта Осиё худуди ҳозирги одамларнинг шаклланиш минтакаларидан бири бўлган деган илмий ҳулосага олиб келди. Кўхитанг тоғларида аниқланган Зараутсой қоятош расмлари эса мезолит ёки неолит (12 — 5 минг йил аввал) даврига бориб тақалади. Зараутсойдаги унча катта бўлмаган ғор шифтлари ва деворларида 200 дан ортик расмлар аниқланган бўлиб, улар охра буёғи ёрдамида ғор деворларида катта маҳорат билан тасвирланган. Расмларнинг асосий қисми ёввойи хўкизларни сехр-жоду йўли билан овлаш манзарасини акс эттиради. Эрамизга қадар II-минг йилликнинг I-ярмида Ўзбекистон жанубида Шимолий Афғонистондан ўтроқлашган қабилалар деҳқончилик анъаналарини ўзида ифода этган Шарқ маданиятини олиб киради. Улар Кўхитанг ва Бойсун тоғ олди ҳудудларини ўзлашатириб, Сополлитепа, Жарқўтон, Молалитепа сингари муҳим аҳоли манзилгоҳларига асос соладилар.

Ушбу даврга хос хусусият сифатида оддий хом ғишт қўлланилган ва манументаль архитектура (ибодатхона, сарой) мураккаб иншоотлар ва истеҳкомларни қуриш, примитив усулдаги сунъий суғориш, ўй хайвонларини сақлаш, хунармандчиликнинг ривожланиши (металл ва сопол буюмларидан фойдаланиш) ҳамда санъатнинг пайдо бўлиши сингари тараққиёт босқичларини кўрсатиш мумкин.

Ўрта Осиёда эрамизга кадар I-минг йилликнинг биринчи ярим илк темир асри ва давлат шаклидаги йирик бирлашмаларнинг юзага келиши билан характерланади. Ушбу жараён Шимолий бақтрия худудида жойлашган Сурхондарё вилоятига хам тўла тааллуқлидир. Эрамизга қадар 539-330 йилларда Ўрта Осиё, шу жумладан Бақтрия сатраплик ҳуқуқи билан Ахмонийлар империяси таркибига кирган. Кейинчалик у (Эрамиздан аввал 329-327 йиллар) Македониялик Искандар томонидан босиб олинади. Эрамизга кадар 306-йилда унинг тузган давлати парчаланиб кетгач, Александр Селевка давлати таркибига киради. Эрамизга кадар III-аср ўрталарида бактриядаги Салавкийлар сатрапи Диадот фанда Юнон-Бақтрия деб ном олган мустақил давлат тузади ва ўзини подшо деб эълон килади. Унинг давлати эрамизга кадар II-асрнинг ўрталарига қадар яшаб турди.

Ушбу даврда Ўрта Осиёнинг моддий ва маънавий хаётига сезиларли таъсир кўрсатган эллинизм сиёсати кенг ёйилади. Эрамизга кадар II-аср ўрталарида саклар зарбаси остида Юнон-Бақтрия подшолиги қулайди, кейинчалик эса юечжи-тохарлар босқини туфайли бутунлай парчаланиб кетади. Юечжи-тохарларнинг Кўшонлар қабиласидан бўлмиш Куджула Кадфиз эрамизнинг I-асрини биринчи ярмида буюк Кўшонлар империясини тузади.

Шимолий Бақтрия хам кўшонлар империяси таркибига киритилиб, шимолий-ғарбий чегарасидан кириб келадиган тоғ йулида кўчманчилар хужумидан сақланиш учун Темир дарвоза ва қудратли мудофаа истеҳкомлари қурилади. Кўшон подшолиги хукмронлиги даврида Сурхондарё тарихи ҳаётининг барча сохаларида тараққиётнинг юксалганлиги билан характерланади.

Жумладан, Шарқ ва Ғарб ҳалклари ўртасида маънавий ва маданий қадриятларнинг ўзаро алмашинувида муҳим роль ўйнаган Буюк Ипак йўлининг икки асосий йўналиши кўшонлар давлати худудидан ўтган. Сурхондарё вилояти худудидаги Кўшонлар даврига оид археологик ёдгорликлар нихоятда кўп ва хилма-хилдир. Далварзинтепа ва Холчаёнда ўтказилган қазилмалар кўшонлар шаҳри юксак маданият учоқлари бўлганлигини кўрсатади.

Бу даврда хунармандчилик ва қишлок хужалигининг шиддат билан ривожланиши, товар – пул муносабатларининг ўсиши архитектура, монументал хайкалтарошлик ва рассомчилик, коропластика ва глиптика санъатининг юксалиши кузатилади. Кушон шаҳарлари шунингдек, йирик тарғибот марказлари ҳам бўлган.

Айритом, Далварзинтепа ва Кўхна Термиздан топилган Будда ибодатхоналари ва ступалар, Бақтрия-Тохаристон маданияти эллинистик ва хиндбуддавийлик маданиятининг кучли таъсири остида махаллий бақтрияга хос тарзда шаклланади. Сурхондарё вилоятининг ҳозирги худуди эрамизнинг III-IV асрларида Кушонлар давлати парчаланиб кетгач, дастлаб хионийлар, сунгра эса эфталийлар давлати таркибига киради.

Илк ўрта асрларда (эр. V-VIII аср) вилоят худуди кўпгина мулкликлардан иборат йирик тарихий – маданий минтака ҳисобланган Тохаристон таркибида бўлган. Улардан иккитаси: Термизшохлар ва чағониёнлик хидаватлар турк ёбғуларининг хукмронлигига буйсунганлар. 667-йилда араблар Чағониён ва Термизга биринчи маротаба хужум уюштириб, VIII асрнинг иккинчи ярмидагина тўлиқ босиб олишга эришдилар.

Шу вақтдан эътиборан Тохаристон Аббосийлар халифалиги остига ўтади. XI аср бошларида Сомонийлар давлати парчаланиб кетгач, Чағониён ва Термизнинг келиб чиқиши турклардан бўлган Ғазнавийлар ва Қорахонийлар ўртасидаги кураш майдонига айланди. 1008-йилдаги Балх ёнидаги жангдан сўнг, Махмуд Ғазнавий Корахонийлар қўшинларини тор-мор этади ва Термиз Ғазнавийлар давлатига қўшиб олинади. Чағониён эса Қорахонийлар хукмронлиги остада қолади.

XI асрнинг ўрталарига келиб бу икки худуд Салжуқийлар давлати таъсирига тушади ва XII асрнинг иккинчи ярмига қадар уларнинг истилоси остида бўлади. XII асрнинг иккинчи ярмидан эса Чағониён ва Термиз вақти-вақти билан корлуклар, қорахонийлар ва гурийлар қўлига ўтиб туради. 1206 йилда Чағониён ва Термиз Хоразмшохлар давлатига қўшиб олинади.

1220 йилда Термиз Чингизхон бошчилигидаги муғўл қўшинлари томонидан босиб олинади. Вайрон этиб ташланган Термиз шаҳрининг қайтадан тикланиши XIV-асрнинг бошларига тўғри келиб, ҳозирги Термизнинг шимолий томонидаги Сурхондарёнинг қўйи оқимида содир булади. XIV-асрнинг эллигинчи йиллари охирида эса муғуллар давлатининг Чиғатой улуси инқирозга юз тутди.

Шундан сўнг Термиздаги хокимият махаллий рухоний феодаллар – саййидлар қўлига ўтади, сўнгра Ўзбекистон жанубидаги ерлар Амир Темур давлати таркибига киради. Унинг вафотидан сўнг Термизни Амир Темур набираси Халил Султон, 1409 йилдан эса ўғли Шохрух бошқаради. XV-асрнинг иккинчи ярмига келиб, маркази Хисорда бўлган Темурийларнинг Хисор вилояти таъсири кучаяди.

1504-1505 йилларда Чағониён ва Термиз Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар томонидан босиб олинади. Сафавийлар билан булган жангда Шайбонийхон вафотидан сунг Термиз киска вакт Темурий Бобур томонидан эгалланади. 1512 йилда Бобур қўшинларининг хайдаб чиқарилиши туфайли Термиз ва Чағониён яна Шайбонийлар ихтиёрига, 1598 йилда 1747 йилгача эса Ўрта Осиёда мустахкам ўрнашиб олган янги ўзбек сулоласи-жонийлар қўлига ўтади. Ушбу даврда Чағониён ўзбек беклари томонидан бошқарилган Хисор вилояти таркибига кирсада, амалда марказий ҳокимиятдан мустақил сиёсат юритиб келган.

XIX-XX аср бошларида Сурхондарё вилояти Бухоро амирлигининг таркибий қисми эди. Унинг худудида эса бир неча бекликлар мавжуд эди. 1894 йилда Амударё бўйлаб, шу жумладан хозирги Термиз худудида русларнинг чегара божхона назорати ўрнатилади. Термиз шаҳрининг мухим стратегик жойлашувини хисобга олган рус харбийлари томонидан шахарда доимий гарнизонга эга булган қалъа қурилади. Термизга Россиядан аста-секин харбий қўшинлар ва кучманчилар кела бошлади.

1898 йилда эса Бухоро амири махсус хужжат билан калъа атрофидаги ерларни қурилиш иншоатлари ва турар-жой бинолари учун рус харбийлари ихтиёрига топширади ва бу ерда кўп ўтмасдан шахар ахамиятига эга булган ахоли манзилгохи пайдо булади. Шўролар хукумати ўрнатилгач ва 1924 йилдаги миллий чегараланишдан сунг, вилоят Ўзбекистон таркибига киради. 1925 йилда эса Сурхондарё округи тузилади. 1941 йил 6 мартда эса маъмурий маркази Термиз бўлган Сурхондарё вилояти ташкил топади.

Замонавий Сурхондарё

1991 йил 1 сентябрда мустакиллик эълон килингач, Сурхондарё вилояти Ўзбекистон Республикасининг ажралмас ва таркибий кисмидир. Хозирги кунда Сурхондарё вилояти юксак даражада ривожланган кишлок хужалиги ва индустирияга эга, чорвачилик, богдорчилик ва узумчилик тараккий этган йирик маданий марказ бўлиб хисобланади.

Вилоятда ижтимоий соҳага ҳам алоҳида эьтибор берилмоқда бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 848 та умумтаьлим мактаблари 387 та мактабгача таьлим муассалари, 109 та ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим муассасалари (5 та академик лицей, 104 та касб ҳунар коллежлари), 1 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш соҳасида 389 та тиббиёт муассасалари 241 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та шаҳар врачлик пункти, 72 та даволаш профилактика муассасалари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Вилоятда 111 та клуб муассасаси, 2 та музей, 2 та театр, 16 та болалар мусиқа ва саньат мактаблари, 2 та кинотеатр ва кино қурилмалар, 3 та вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги ҳамда 15 та шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тасарруфидаги истироҳат боғлари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек 1 та Термиз ҳайвонот боғи мавжуд. Жами вилоятда 3994 та жумладан, 523 та спорт заллари, 6 та сузиш ҳавзалари, 59 та теннис кортлар ва 242 та бошқа спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.



Хаволалар:
Телефонные коды Сурхандарьинской области
SURXONDARYO VILOYATI

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*