«Умид»нинг умидли ёшлари (№3)

Мактаб-интернатимиздаги ижодий фаол, интилувчан ва изланувчан, спортчи ўқувчиларни таништиришни давом эттирамиз. Бугунги меҳмонимиз Эргашев Асадбек.


-Эргашев Асадбек-Эргашев Асадбек Илҳом ўғли 2003 йил 10-август санасида туғилган. Оилада кенжа фарзанд. Спортнинг карате турига қизиқади. Унинг бу қизиқиши 7 ёшидан бошланган. У карате билан мунтазам шуғулланиб туради. 2010 йил апрель ойида карате бўйича вилоят биринчилигида фахрли II-ўринни қўлга киритган. Сўнг 2011 йил май ойида “Ёшлар наркоманияга қарши!” номли ўтказилган турнирда II-ўринни қўлга киритган.

Инглиз тили, Математика ва тарих фанларига қизиқади, бўш вақтларида китоб мутолаа қилишни ёқтиради. Ҳозирда “Умид” мактаб-интернатининг 7 «Е» синфида тахсил олмоқда. Асадбекнинг келгусидаги ўқишларига омад, спортдаги ғалабалари янада кўпайишини тилаб қоламиз.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*