Жаҳондаги энг нуфузли университетлар (видео)

Магистр студентларҲар бир мамлакатда таълим соҳасига катта эътибор қаратилиши ҳаммага маълум. Давлатнинг келажаги унинг фуқаролари, ёшлари қай даражада савияли ва юқори билимли эканлигига боғлиқ ва бу катта аҳамият касб этади. Бугунги мулоҳазамиз Жаҳондаги энг нуфузли Университетлар шарҳига бағишланган.


Бизнинг мустақил юртимизда ҳам таълим соҳасига катта эътибор берилиб, ҳозирги кунда кўпгина имкониятлар мавжуддир. Инсонда ўқишга, билимли бўлишга интилиш ва ҳохиш бўлса, баърини иложи бор ва имкониятлар тўлагинадир.

Азизлар биз таълим борасида бекорга сўз очганимиз йўқ. Таълимни қаерда оламиз? Тўғри билим юртларида. Демак, таълим ҳақида сўз борар экан, бу мавзуни таълим муассасаларисиз давом эттириш мушкулдир.

Гарвард университети

Бу Университет АҚШдаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири бўлиб, Кембридж шаҳри, Массачусетс штатида жойлашган. Бу Университетнинг бош ранги тўқ қизил бўлиб, талабалар шаҳарчасининг кўпгина бинолари айнан шу рангга бўялган. Кутубхона, маъмурий бино, ётоқхона Улкан Гарвард-Ярд боғида жойлашган. Гарвард Университетига сайёҳ сифатида кириш жуда ҳам осон, чунки у ерда ҳафтада бир неча бор олийгоҳ бўйлаб экскурсия ўтказилади. Гарвардни кўпгина америка президентлари тамомлаган, масалан: Барак Обама, Джордж Буш-кенжаси, Роберт Кеннеди, Франклин ва Теодор Рузвельт. Яна у ерни шундай машҳурлар, яъни Беназир Бхутто, Гертруда Стайн, Натали Портман, Билл Гейтс, Пан Ги Мунлар ҳам тамомлаганлар.

Гарвард университети

Гарвард университети (2)

Калифорния техника институти

Бу хусусий университет бўлиб, Калифорния штати, Пасадин шаҳрида жойлашган. У ерда жуда ҳам яхши техника базаси мавжуд. У ерда энг яхши профессорлар, фан номзодлари ўқитувчиликка олинган. Бу олийгоҳда замонавий технологиялар талабалар қўлларида яралади.

Калифорния техника институти

Калифорния техника университети (2)

Пристон университети

Бу университет 266 йил давомида ўз талабаларига сифатли таълим беради. АҚШда биринчи ташкил қилинган университетларан биридир. Пристон университети Плюша Лигаси-АҚШнинг саккизта энг қадимги университетларидан брига киради.  Бу университетнинг машҳур битирувчилари сафидан  Вудро Вильсон ва Джеймс Медисон, математик Эндрю Уайлс, Нобел мукофоти совриндори Джон Нэшлар ўрин олганлар.

Пристон университетиПристон университети

Йел университети

Университет 1701 йилда Коннектикут штатида ташкил этилган. Ҳозирги кунда бу олийгоҳ бутун дунёда таниқли. Унинг таркиби 12 та қисмдан иборат. Унда 10 та махсус факультет бўлиб, у ерда юристлик, медицина, бизнес ва атрофни мухофаза қилиш, ҳамда геология, архитекторлик, рассомлик бўйича таълим берилади.

Йел университетиЙел университети (2)

Сингапур Миллий университети 

Сингапур Миллий университети бу мамлакатнинг энг йирик ва қадимги олийгоҳларидан ҳисобланади. 1905 йилда барпо этилган. Бу даргоҳда 100 давлатдан 30 000 га яқин талабалар таҳсил оладилар. Осиёдаги нуфузли университетларлан биридир. 2009 йилда Сингапур Миллий университети 88 та энг яхши университетлар қаторидан ўрин олган. Миллий Университетнинг 14 та факультети бўлиб, 27 та дастур бўйича таҳсил беради.

Сингапур университетиСингапур универститети

 Оксфорд университети

Оксфорд университети ёки бўлмаса шунчаки Оксфорд Европадаги иккинчи энг қадимий олийгоҳлардан биридир. Бу билим юртида 100 тадан ортиқ кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 40 таси Бодлиан системасидаги кутубхоналарга киради, яъни Европадаги энг қадимги ва дунё, ҳамда Великобританиядаги энг йирик кутубхоналардир. Университетга бир нечта музейлар ҳам тагишлидир. Уларга, Эшмолов музейи, тарих ва фан музейи ва Пит Риварс музейларидир.

Оксфорд универститети

Оксфорд универститети (2)

манба

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “Жаҳондаги энг нуфузли университетлар (видео)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*