Мобил телефонлар эволюцияси (видео)

История телефоновДизайнер Пол Батт мобил алоқа тарихига мурожаат қилиб, энг кўзга кўринган аппаратларлар акс эттирилган инфографикани тақдим этган. Уяли телефонларининг ўтмиши автомобилларга ўрнатилган алоқа қурилмаларига бориб тақалади. Биз билган кўринишдаги биринчи уяли телефон аппарати эса Motorola компанияси томонидан ишлаб чиқилган DynaTac прототипидир. У 1973 йилда Нью-Йорк шарҳи кўчаларида илк бор синаб кўрилган. Аммо, уяли телефоннинг тижорат версияси бозорда таклиф қилингунига қадар орадан 10 йил ўтди. Ўша вақтдан буён аппаратлар ҳажми тобора кичрайиб, вазни эса енгиллашиб борди. Янгидан-янги функциялари пайдо бўлди. Умуман олганда, уяли телефонлар инсоният тарихида энг жадал ривож топган ва жорий қилинган технология ҳисобланади.

1983. Биринчи уяли телефон аппарати — Motorola DynaTac 8000Х-нинг оғирлиги 794 грамм бўлган. Унинг батарея қуввати ярим соат суҳбат ва 8 соат автоном режим учунгина етарли бўлган. Экрани — кўпи билан 7 та белгини сиғдира оладиган қизил LeD.

1989. Motorola microtac 9800X манзиллар китобчаси ва валюта конвертерига ҳам эга бўлиб, оғирлиги 349 граммни ташкил қилар эди. Сўзлашиш вақти эса 0.75 соатга оширилди. экрани — кўпи билан 8 та белгини сиғдира оладиган қизил ЛеД.

1993. Nokia 2110 250 тагача ном ва рақамларни сақлай оладиган хотира билан таьминланди. Оғирлиги 236 грамм. Автоном ишлаш вақти 30 соатга, сўзлашув вақти 2.7 соатга оширилди. Оқ-қора LCD экран ва вибрация.

1998. Nokia 5110 – оммавий фойдаланилган дастлабки аппаратлардан бири. 30 тагача рингтонни қўллаб-қувватлаган. Logic, хотира а илонча каби ўйинлари бор эди. Юза қисмини алмаштирса бўладиган дастлабки уяли телефон аппарати. Оғирлиги 170 грамм.

2000. Ericsson T28 келиши билаб овоз ёрдамида рақам териш ёки трубкани кўтариш мумкин бўлди. Оғирлигии атиги 83 грамм бўлиб, ўз вақтининг энг юпқа ва енгил телефони ҳисобланган. Motorola бошлаб берган «раскладушка» анъанасини қайтадан киритди. Сўзлашув вақти икки соатга оширилди.

2001. Nokia 3310 – ҳаммамиз билган ва яхши эслайдиган «ғишт» телефон (оғирлиги 133 грамм, сўзлашиш вақти – 4.5 соат). Nokia бу телефондан 126 миллионтасини сотишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич эса компаниянинг 1991 ва 1998 йиллар орасида сотган бошқа барча телефонлари миқдоридан 26 миллионга кўпдир. Аксессуарлар бозорига катта таъсир кўрсатди.

2004. Motorla RAZR V3 – 24 каналли полифоник рингтонлар ва mp3 форматини ўқиш имконияти. 640х480 пикселли VGA камера. Уяли телефонлар орасида энг юпқаси (15 мм.). 100 миллиондан ошиқроғи сотилган. Сўзлашиш вақти – 7 соат.

2007. Apple iPhone – биринчи смартфон. Бозорга чиқарилган дастлабки кунлари (шанба ва якшанба) 700 минг дона сотилган. 320х480 пиксель ҳажмга эга сенсорли экран, Wi-Fi, Bluetooth ва GPS. Оғирлиги 135 грамм, сўзлашиш вақти 8 соат.

манба

🔥432 раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853