«Адабиёт» атамаси қаердан келиб чиққан ва нимани англатади?

Адабиёт атамаси арабча “адаб” сўзининг кўплик шаклидир. “Адабиётшунослик” сўзи келиб чиқиш жиҳатдан “адабиёт” сўзига форсча “шинос” (яхши билиш, тайин этиш) феъли ва ўзбекча лик қўшимчасини қўшилишидан пайдо бўлган. “Шинос” феъли ўзбек тили тақозосига кўра, “шунос” Адабиётшаклини олган. Адабиёт атамаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода ишлатилганда китоблар, рисолалар, мақолалар, умуман, кўпчиликнинг ўқиши учун мўлжалланган нашрлар тушунилади. Бундай адабиётлар турли сохаларга бўлинади ва турлича номлар билан юритилади: “Қишлоқ хўжалиги адабиёти”, “Техника адабиёти”, “Медицина адабиёти”, “Бадиий адабиёт” сингари. Адабиёт атамаси тор маънода қўлланганда фақат бадиий адабиётлар (романлар, қиссалар, ҳикоялар, шеърлар, балладалар, драмалар, қасидалар) тушунилади.

Махсус, тор ва профеционал маънодаги “адабиёт” атамаси ўзбек адабий тилига ХХ асрнинг бошларида кириб келган. Ўтмишда бадиий адабиёт билан бирга илмий, тарихий, ахлоқий китоблар ҳам адабиёт атамаси тушунчаси ҳам доирасига киритилган. Ўрта асрларда шундай асарлар ҳам яратилганки, улардан сўз санъати илм-фан, одоб-ахлоқ масалалари билан қоришиб кетган (“Қобуснома”, “Қутадғу билиг”, “Бобурнома” сингари). Бундан ташқари соф бадиий асарлар ҳам “адабиёт” атамаси тушунчаси доирасига киритилган. Шеърий асарлар “назм”, “манзума”, “абёт”, “шеър” атамалари билан насрий асарлар “наср” номи билан юритилган. Шеърий тўпламлар учун “девон”, “баёз” сингари атамалар қўлланилса-да, умумий махсус атама ишлатилмаган. ХХ аср бошларида Ҳамза, Абдулла Авлоний ва бошқалар ўзларининг бадиий асарларини “адабиёт” деб атай бошлаганлар. ХХ асрнинг 20-йилларига келиб, бадиий асарларга нисбатан “адабиёт” атамасини қўллаш одат тусига кирган. Адабиётшунослик бадиий адабиёт – сўз санъати ҳақидаги фандир. Бадиий адабиётнинг муҳим хусусиятларини рус танқидчиси И.Белинский “Адабиёт сўзининг умумий маъноси” асарида кўрсатиб ўтади. Унингча, адабиётнинг энг муҳим ва умумий хусусияти 3 тадир:

  1. Адабиёт назарияси – сўз санъатининг моҳияти, социал табиати, тараққиёт қонуниятлари, кишилик жамияти ривожидаги ўрни ва ролини, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилади.
  2. Адабиёт тарихи – сўз санъатининг  вужудга келиши ва ривожланишини  тадқиқ этади. Кишилик  жамиятининг ривожида бадиий адабиётнинг роли  ва аҳамиятини белгилайди. Адабиёт тарихи адабиёт назарияси қоидаларига  суяниб иш кўради ва, айни чоғда, уни янги илмий хулосалар билан бойитади.
  3. Адабий танқид – ҳар бир даврнинг  адабий ҳодисалари, ёзувчилари ижоди ҳақида ўз вақтида  муҳокама юргизади, уларни  бадиий адабиётнинг вазифалари  ва ўз замонасининг  ижтимоий талаблари нуқтаи назаридан таҳлил этади, баҳолайди.

“Адабиётшунослик” атамасига Қисқача Адабиёт энциклопедиясида шундай таъриф берилган: “Адабиётшунослик – бадиий адабиётни унинг моҳиятини, келиб чиқишини ва ижтимоий алоқаларини ҳар тарафлама ўрганувчи фандир; сўз орқали бадиий фикрлашнинг негизи, замини, тузилиши, тарихий-адабий жараённинг локал (маълум жой, даврга оид) ва умумий қонуниятлари ҳақидаги билимлар жамидир”. Иззат Султон “Адабиёт назарияси” фан сифатида” номли мақоласида адабиётшунослик ҳақида шундай дейди:
“1. Адабиётшуносликнинг диққат марказида даставвал адабиётнинг энг яхши намуналари, яъни классик асарлар ва классик ёзувчилар ижоди туради. Ана шундай асарлар ва ёзувчилар ижоди таҳлили жараёнида бадиий адабиётнинг қонуниятлари, ўзига хос хусусиятлари кашф этилади.
2. Адабиётшунослик тарихий-адабий жараён – адабиётнинг маъсум бир даврда ривожланиш шароити ва йўлларини ўрганади, қонуниятларини очади.
3. Адабиётшунослик адабиётни яратувчиларнинг ўзларининг адабиёт ва тарихий –адабий жараён ҳақида айтган фикрлари ҳам ҳисобга олади, уларга таянади. Демак, адабий классика, буюк ёзувчиларнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари, тарихий-адабий жараён ва унинг ҳамма арбоблари фаолияти, ижодий маҳсулоти – адабиётшуносликнинг объектидир. Адабиётшуносликнинг асосий вазифаси бири адабий жараённи, адабиёт тараққиёти анъаналари, қонуниятлари- чуқур ўрганишдан иборат. Адабиётшунослик бадиий адабиёти замон талаблари асосида тинимсиз ривожланиб боришга ва халққа хизмат қилишга даъват этади. Иккинчидан, адабиётшунослик китобхоннинг эстетик дидини шакллантиришга, уни назарий жиҳатдан қуроллантиришга хизмат қилиши керак”.
Адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари иккига бўлинади: И. Адабиётшуносликнинг асосий сохалари:
1. Адабиёт назарияси – сўз санъатининг моҳияти, социал табиати, тараққиёт қонуниятлари, кишилик жамияти ривожидаги ўрни ва ролини, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилади.
2. Адабиёт тарихи – сўз санъатининг вужудга келиши ва ривожланишини тадқиқ этади. Кишилик жамиятининг ривожида бадиий адабиётнинг роли ва аҳамиятини белгилайди. Адабиёт тарихи адабиёт назарияси қоидаларига суяниб иш кўради ва, айни чоғда, уни янги илмий хулосалар билан бойитади.
3. Адабий танқид – ҳар бир даврнинг адабий ҳодисалари, ёзувчилари ижоди ҳақида ўз вақтида муҳокама юргизади, уларни бадиий адабиётнинг вазифалари ва ўз замонасининг ижтимоий талаблари нуқтаи назаридан таҳлил этади, баҳолайди.

 Адабиётшуносликнинг ёрдамчи сохалари: 1. Адабиётшунослик историографияси – адабиёт тарихи, адабиёт назарияси ва адабий танқиднинг барча даврлардаги тарихий тараққиётига оид материаллар мажмуи, уларнинг умумлашмаси. Историография адабиётшунослик фанлари эришган ютуқларни умумлаштириш йўли билан унинг тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. 2. Матншунослик – тадқиқ этиш, шарҳлаш, оммабоп ёки академик нашрга тайёрлаш мақсадида адабиёт ва фолклор асарларини ўрганиш, уларнинг яратилиши тарихини аниқлаш, аслга яқинроқ матнини тиклаш ишлари билан шуғулланади. Матншунослик бадиий асарнинг у ёки бу нусхаси ёхуд нашри нечоғли мукаммал, номукаммаллиги билан шуғулланади. 3. Адабиёт библиографияси – бадиий адабиёт ва адабиётшуносликка оид асарлар кўрсаткичи матнлар, мақолалар, материаллар ва манбаларни аниқлайди, тадқиқ этилаётган мавзунинг ишланиш тарихини кузатиб боришга ёрдам беради. Библиографиянинг икки типи мавжуд: а) илмий тадқиқот ишларига ёрдам берадиган библиография; Б) ўқиш учун тавсия қилинадиган асарлар библиографияси. “Адабиётшунослик асослари” фани уч бўлимдан иборат: 1-бўлим—“Бадиий адабиёт ҳақида таълимот”. 2-бўлим—“Бадиий асар ҳақида таълимот”. 3-бўлим—“Адабий жараён” деб номланган. Курс давомида адабиёт назариясининг асосий тушунчалари хақида маълумот берилади. Адабиёт тарихи ва назариясининг асосий тушунчалари хақида маълумот берилади. Адабиёт тарихи ва назариясини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратилади. Бу курсда, асосан, бадиий адабиётнинг умумий хусусиятлари, бадиий асар табиати ва адабий жараённинг энг мухим муаммоларига эътибор қилинади. ф.ф.д. А.Холмуродов

Адабиётлар рўйхати: 1.Тўхта Бобойев. Адабиётшуносликка кириш курси бўйича ўқув-методик қўлланма. Т., 1979. 2.Ҳ.Умуров. Адабиёт назарияси. Т., 2002. 3.И.Султон. Адабиёт назарияси. Т., 1980. 4.Аристотел. Поетика. Т., 1980. 5.Абу Наср Фаробий. Шеър санъати. Т., 1979.
Талим, фан, адабиёт
манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*