«Умид»нинг умидли ёшлари (№4)

Абдураҳмонов АбдураҳимАбдураҳмонов Абдураҳим Йўлдош ўғли 2001 йил 22 январда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида туғилган. Жиззах вилояти халқ таълими қарашли «Умид» мактаб-интернатига 2011 йил сентябрда ўқишга кирган. Ҳозирда шу даргохнинг 7 «Е» синфида таълим олмоқда. У математика, расм, мусиқа ва инглиз тилига қизиқади. Шунингдек, спортнинг Таэквон-До турига қизиқади. Ушбу спорт тури билан 10 ёшидан бошлаб шуғулланади. Биринчи медалини (II-ўрин) 2011 йил Жиззах шаҳрида ўтказилган вилоят биринчилигида қўлга киритган. Иккинчи медали, фахрли I-ўринни 2012 йил  Зарбдор туманида Taekwon-Do ITF бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида қўлга киритган. III ва IV медалларини (бронза ва олтин) ушбу спорт тури бўйича Ғаллаорол туманида ўтказилган вилоят биринчилигида қўлга киритган.

Абдураҳимнинг спортдаги ғалабалари бардавом бўлсин деб қоламиз!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*