«2014-2015 йил учун ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш ва якуний аттестация» имтиҳон жадвали ва низоми

ИмтихонЎзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарорини ҳаётга татбиқ этиш, умумий ўрта таълим муассасаларида 2014-2015 ўқув йилини якунлаш, ўқувчиларнинг эгаллаган билими, кўникма ва малакасини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ва синфдан синфга кўчириш босқичли назоратимтиҳонларини самарали ташкил этиш мақсадида 2015 йил 16 февралда Халқ таълими вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасаларида 2014-2015 ўқув йилини якунлаш, ўқувчилар билими, малака ва кўникмаларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ва синфдан синфга кўчириш бўйича босқичли назорат имтиҳонларини ташкил этиш тўғрисида»ги 38-сонли буйруғи қабул қилинди.

     Унга мувофиқ, барча турдаги умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган давлат умумтаълим (мактаб ва мактаб-интернатлар) муассасаларида 2014-2015 ўқув йили машғулотлари 25 майда тугалланади. Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчи ларининг билими, малака ва кўникмалари ёзма, оғзаки ёки тест синовлари шаклида якуний давлат аттестациясидан, IV— VIII синф ўқувчиларини эса синфдан синфга кўчириш босқичли назорат имтиҳонларидан ўтказиш белгилаб қўйилди.

     Барча турдаги умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси жорий йил 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади. Айрим фанлар чуқур ўргатиладиган синфларда ихтисослашган ўқув фанидан қўшимча имтиҳон топшириш учун имтиҳонлар муддати 3 кунга узайтирилиши мумкин.

Битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 4 мартдаги «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 56-сонли (Адлия вазирлигида 2008 йил 20 мартда 1778-рақам билан рўйхатга олинган) ҳамда 2015 йил 5 январдаги «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2-мҳ-сонли буйруқлари (Адлия вазирлигида 2015 йил 21 январда 1778-1-рақам билан рўйхатга олинган) асосида амалга оширилади.

Битирувчилар учун якуний давлат аттестацияси ва синфдан синфга кўчириш босқичли назорат имтиҳонлари қуйидаги фанлардан ўтказилади:

Битирувчилар учун якуний давлат аттестацияси (9 синф)

9 синфлар учун имтихон жадвали

4-8 синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари:

4-8 синфлар учун синфдан синфга кўчиш имтихон жадвали

Батафсил маълумот «Маърифат» газетасининг 25.02.2015 № 16 (8769) сонида берилган. Газетанинг ушбу сонининг электрон нусхасини қўйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:

Юклаб олиш «2014-2015 Ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш ва якуний аттестация» низоми
🔥63 марта кўрилди

2 thoughts on “«2014-2015 йил учун ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш ва якуний аттестация» имтиҳон жадвали ва низоми

  1. Pingback: Yangiqo’rg’on tuman XTMFMTTEB ga qarashli 4- umumiy o`rta ta’lim maktabi

  2. olga

    Ushbu ma’lumot uchun sizga katta rahmat! Men hali internetdan foydalanishda ozroq qiynalaman ))) qaysi ma’lumotni qayerdan izlashni yaxshi bilmayman ))) sizdan esa tushunarli va oson yuklab oldim. Ishingizga omad! Sirdaryoliklardan katta rahmat!

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*