«Умид»нинг умидли ёшлари (№6)

Довурбоев РамзиддинДовурбоев Рамзиддин Олим ўғли  2001 йил 1-январ куни Жиззах вилоятида туғилган. Оилада 3 фарзанднинг кенжаси ҳисобланади. Ҳозирда у Жиззах шаҳридаги «Умид» ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 8«В» синфида таҳсил олмоқда. Рамзиддин инглиз тили, тарих, математика фанларига қизиқади. Бўш вақтларида китоб ўқийди ва спорт билан шуғулланади.

Рамзиддин 5 йилдан буён 2-сонли академик лицей спорт иншоотида Отабек Рўзиқулов қўл остида Турон яккакураши билан шуғулланади. У шу йилнинг 17-18 январ кунлари Зарбдор туманида ўтказилган 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги “Турон” яккакураши буйича вилоят биринчилигида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Кейинги 2-медалини шу йилнинг 1-2 март кунлари ўтказилган вилоят биринчилигида  бронза медалини қўлга киритган. Рамзиддин келажакда ўз юртининг ҳимоячиси бўлмоқчи. Унинг зафарли одимларида омадлар тилаб қоламиз!




Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*