Амир Темур (видео)

Амир Темур, Темур, Темурбек (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул) (1336-йил, 9-апрел, Кеш (ҳоз. Шаҳрисабз) ш. яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) — 1405-йил, 18-феврал, Ўтрор ш., Самарқандда дафн этилган) — ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси.


Амир Темурнинг ота-онаси

Амир Темурнинг онаси Такина хотун бухоролик. Отаси амир Тарағой эса барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусиниш эътиборли бекларидан ҳисобланган. Унинг аждодлари Кеш вилоятида ҳокимлик қилишган. Шу боис Амир Темурнинг отаси амир Тарағой ҳам йилда бир маротаба Или дарёси бўйида хон томонидан чақириладиган эл-юрт бекларининг қурултойига таклиф этилар ва у бундай йиғинларда муттасил қатнашар эди. Шу билан бирга у, Шарафуддин Али Яздийнинг таъкидлашига кўра, “уламо ва сулаҳо ва муттақийларға мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди…”. Тарағойбек пири Шамсуддин Кулолни айниқса чуқур эҳтиром қилган. Кейинчалик шайх Кулол Амир Темурнинг ҳам пири бўлган. Тарағойбек 1360 йилда вафот этган.

Амир Темур хайкали (14.10.2008)

Амир Темурнинг ёшлиги

Амир Темурнинг ёшлиги Кешда кечди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга берди. Амир Темур ёшлик чоғлариданоқ махсус мураббийлар назорати остида чавандозлик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошқа турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлган. Шу аснода Амир Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир бўлиб вояга етган. Амир Темур табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак, кишилардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ атрофига тенгқурлари орасидан садоқатли дўстларни жалб қила олган. Унинг атрофига болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари (Аббос баҳодур, Жаҳоншоҳбек, Қимори иноқ, Сулаймоншоҳбек, Идику Темур, Сайфуддинбек, Ҳиндушоҳ, Қарқара ва б.) тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, астасекин навкар бўлишиб ва ҳарбий гуруҳга бирлашиб, ҳарбий бўлинма сифатида шакллана борган. Кейинчалик улар Амир Темур қўшинида лашкарбошилик даражасигача кўтарилганлар.

Чиғатой хонлиги харитаси

Чиғатой хонлиги харитаси

 Сиёсий фаолиятининг бошланиши

Амир Темур ўзининг илк ҳарбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари билан айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган; уларнинг ўзаро курашларида қатнашиб, жасорат кўрсатган, жангларда чиниққан, ҳарбий маҳоратини оширган. Донғи бутун Кашкадарё воҳасига ёйилган. Амир Темурнинг ақлу заковати, шижоати ва шуҳрати уни Мовароуннаҳрнинг нуфузли амирларидан амир Хизр Ясовурий ва амир Қазағон билан яқинлаштирди. Хондамирнинг ёзишича, отаси амир Тарағой Амир Темурни аввал (1355) амир Жоку барлоснинг қизи Нурмушк оғога, сўнгра ўша йили (1355) Қазағоннинг набираси ва амир Ҳусайннинг синглиси Ўлжой Туркон огога уйлантиради. Кейинги никоҳ туфайли Амир Темур билан Балх ҳокими амир Ҳусайн ўртасида иттифоқ юзага келиб, улар биргаликда мўғулларга қарши курашадилар. Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш йўлидаги ҳаракати 14-а.нинг 60-й.лари бошларидан бошланди. 14-а. нинг 50-й.лари охирида Мовароуннаҳрда амирларнинг ўзаро кураши кучайиб, амир Қазағон ўддирилди. Мамлакатда сиёсий парокандалик авжига чиқиб, оғир танглик содир бўлди. Хондамирнинг “Ҳабиб уссияр” китобида келтирилган маълумотларга қараганда, улус ўнга яқин мустақил бекликларга бўлиниб кетган. Самарқанд вилоятида амир Баён сулдуз, Кешда амир Ҳожи барлос, Хўжандда амир Боязид жалоир, Балхда Улжой Буға сулдуз, Шибирғонда Муҳаммад И Хожа Аперди найман, Кўҳистонда Бадахшон шоҳи амир Сотилмиш, Хутталонда Кайхусрав, Ҳисори Шодмон ҳудудида амир Ҳусайн ва амир Хизр Ясовурийлар ўзларини ҳокими мутлақ деб эълон қиладилар.

«Буюк Амир Темур» хужжатли фильми (рус тилида)

Бу даврда Чиғатой улусининг шарқий қисми — Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хонлари Мовароуннаҳрдаги оғир сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бу ерда ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат киладилар. Жета хонларидан Туғлуқ Темур ва унинг вориси Илёсхожа 1360 — 61 ва 1365 й. ларда Мовароуннаҳрга бир неча бор бостириб кирадилар. Мўғул хонларининг боскинчилик юришлари ва зулмига карши халқ ҳаракати бошланади. Бироқ, Мовароуннаҳр амирлари халққа бош бўлиб, мўғул босқинчиларига қарши курашга журъат эта олмайдилар. Уларнинг бир қисми душман тарафига ўтади, иккинчи қисми эса эл-юртни тарк этиб, ўзга мамлакатлардан бошпана излайдилар. Амир Темурнинг амакиси, Кеш вилоятининг ҳукмдори амир Ҳожи барлос Хуросонга қочади. Мана шундай оғир паллада сиёсат майдонига Амир Темур киради. Мўғулларга қарши туриш учун кучлар нисбати тенг эмаслигини ҳисобга олган 24 ёшли Амир Темур 1360 й.нинг бошида Туғлуқ Темур томонидан Кешга юборилган беклар билан келишади. Шароит тақозоси билан хон хизматига ўтиб, унинг ёрлиғи билан ўз вилоятининг доруғасн этиб тайин қилинади. Шубҳасиз, бу ноиложлиқдан қўйилган сиёсий ҳамда стратегик қадам бўлиб, бу билан Амир Темур мўғулларнинг навбатдаги талонтарожининг оддини олган, мамлакат ва халқни фалокатдан қутқарган эди. Бироқ, Мовароуннахрнинг ҳукмдори этиб тайин қилинган Илёсхожа ва унинг лашкарбошиси амир Беккичик билан Амир Темурнинг муросаси келишмай қолади. Шу сабабдан 1361 й.нинг охирида у мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади.

Хиванинг жан.да, Урганжий даштида Амир Темур Туғлуқ Темурнинг яна бир рақиби — қайноғаси амир Ҳусайн билан учрашади. Амир Темур мўғуллар билан курашиш мақсадида у билан бирлашиб, икковлон куч тўплашга киришади. Дастлаб улар Туғлуқ Темурхоннинг фармонига биноан Амир Темурни таъқиб қилишга киришган Хива доруғаси Тўқол (Таваккал) билан жанг қиладилар. Сўнгра 1362 й.нинг кузида Сеистонда вилоят ҳукмдори Малик Қутбиддиннинг тарафида туриб мекронийлар билан бўлган тўқнашувда Амир Темур ўнг кифти ва ўнг оёғидан жароҳатланди.

«Буюк Амир Темур» фильмидан парча

Амир Темур ва амир Ҳусайн кейинги икки йил давомида Илёсхожа бошлиқ Жета лашкари билан бир неча марта жанг қиладилар. Ниҳоят, 1364 й. охирида улар мўғул қўшинларини Мовароуннаҳр ҳудудидан қувиб чиқаришга муваффақ бўладилар.

Бироқ, Мовароуннаҳрни қўлдан чиқаришни истамаган Илёсхожа 1365 й. нинг баҳорида яна Туркистон устига қўшин тортади. Тошкент билан Чиноз оралиғида икки ўртада содир бўлган жанг тарихда “Лой жанги” номи билан шуҳрат топади. Жангда амир Ҳусайннинг хиёнати оқибатида мағлубиятга учрайдилар ва ўз қўшинлари билан Амударё бўйларига чекиниб, Балх вилоятида ўрнашдилар. Илёсхожа эса ҳеч қандай қаршиликка учрамай Хўжанд, Жиззах ва б. бир қанча шаҳар ҳамда қишлокларни эгаллаб, Самарқанд устига юради. Самарқанд ўша пайтларда катта қўшинга қаршилик кўрсата олмасди. Шаҳарнинг на девори ва на мустаҳкам истеҳкомлари, на қуролланган сипоҳийси бор эди. Бек ва амирлар шаҳарни тарк этган эди, лекин мўғулларга қарши халқ кўта-ридди, сарбадорлар шаҳар мудофаасини ўз қўлларига оддилар. Шаҳар мудофаачиларига Мадраса толиби илмларидан Мавлонозода Самарқандий, жун (пахта) титувчилар маҳалласининг оқсоқоли Абу Бакр Кулуйи (Калавий) Наддоф ва мерган мавлоно Хурдаки Бухорийлар бошчилик қиладилар. Сарбадорлар Самарқанд ш.да мўғулларга қақшатқич зарба берадилар. Илёсхожа дастлаб Самарқандни, сўнгра бутун Мовароуннаҳрни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Сарбадорларнинг мўғуллар устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги хабар амир Ҳусайн билан Амир Темурга ҳам бориб етган. Амир Темур қишни Қаршида, Ҳусайн эса Амударё бўйида ўтказиб, 1366 й. баҳорида Самарқандга йўл олдилар. Улар Конигита тўхтаб сарбадорларнинг душман устидан қозонган ғалабаларидан мамнун бўлганликларини ва улар билан учрашмоқчи эканликларини билдирадилар. Бироқ, сарбадорларнинг бошлиқлари амирлар ҳузурига келганларида амир Ҳусайн буйруғи билан Абу Бакр Кулуйи (Калавий) Наддоф билан мавлоно Хурдак Бухорийлар дорга тортилади. Мавлонозодани эса Амир Темур. ўз ҳимоясига олиб кутқариб қолади. Шу тариқа сарбадорлар бошлиқсиз қолдирилиб, Мовароуннаҳрда амир Ҳусайннинг ҳукмронлиги ўрнатилади, аммо кўп вақт ўтмай Ҳусайн билан Амир Темур ўртасидаги муносабат кескинлашиб, очиқдан-очиқ низога айланади. Амир Темурнинг нуфузи ортиб бораётганлигидан хавфсираган амир Ҳусайн Балхга қайтиб, унинг қалъа деворлари ва истеҳкомларини мустаҳкамлашга киришади. Балх, Қундуз ва Бадахшондан кўп сонли лашкар ҳам тўплайди. Кеш ва Қарши вилоятларига бош бўлган Амир Темур ҳам амир Ҳусайнга қарши ҳал қилувчи жангга ҳозирлик кўради. 1366 — 70 й.лар ўртасида бир неча бор тўқнашувлар бўлиб ўтади.

“Буюк амир” сифатида сайланиши

14-асрнинг 60-йилларида Мовароуннаҳрда ҳукм сурган ниҳоятда оғир сиёсий ва иқтисодий вазият мамлакатни бирлаштириб, кучли бир давлат ташкил этишни тақозо қилмоқда эди. Амир ТемурАмир Ҳусайндан кўра Амир Темур замонининг бундай талабини яхшироқ тушунарди. Шунинг учун ҳам ўз фаолиятининг дастлабки босқичида барча ҳаракатни Мовароуннахрда марказлашган давлат тузишга қаратади. Бундай мақсадни амалга оширишда у руҳонийлар, ҳарбийлар, савдогарлар ва шаҳар ҳунармандлари табақаларига суянади. Амир Темур тарқоқ мамлакатни бирлаштиришга киришар экан, курашни аввало ички ғанимларидан бошлайди. 1370 й. баҳорида Амир Темур амир Ҳусайнга қарши йўлга чиқади. Қўшин Термиз яқинидаги Биё қишлоғига етганда маккалик шарифлардан Саййид Барака Амир Темур фаолиятини қўллаб-қувватлаб, унга олий ҳокимият рамзи катта ноғора — табл билан ялов — байроқ тортиқ қилади. Шубҳасиз бу воқеа катта сиёсий аҳамиятга эга эди. Чунки у салтанатлик рамзи эди. Амир Темур буни яхши тушунарди. Шунинг учун ҳам Балхга етмасдан Ўрпуз мавзеида у амир ва нўёнлари билан кенгаш ўтказади. Кўпчиликнинг хоҳиш ва ихтиёри билан, ўша давр қонун-қоидаларига кўра, чингизийлар авлодидан бўлган Суюрғатмиш ўғлон Мовароуннаҳр подшолиги тахтига ўтқазилди. Амир Темур қўшини то Балхга етиб боргунича, унга йўл-йўлакай янги-янги кучлар келиб қўшилди. Шу аснода амир Ҳусайнни кўпчилик амирлари тарк этдилар. Жангда амир Ҳусайн қўшинлари енгилди, икки кунлик қамалдан сўнг , 1370 й.нинг 10 апр.да Балх ш. Амир Темурга таслим бўлди. Амир Ҳусайн асир олиниб, қатл этилди. Бу ғалабадан сўнг Амир Темур Мовароуннаҳрнинг чингизийлардан бўлган ҳукмдори Қозонхоннинг қизи Сароймулк хонимни ўз никоҳига олади. Хон қизига уйланганлиги муносабати билан Амир Темур “кўрагон”, яъни “хоннинг куёви” унвонини олди.

1370 йилнинг 11 апрелида Чиғатой улусининг барча беклари, амирлари, вилоят ва туманларнинг доруғалари ҳамда Термизнинг саййидлари (худовандзодалари), шунингдек Амир Темурнинг ёшликдан бирга бўлган қуролдош дўстлари ва пири Саййид Бараканинг иштирокида ўтказилган қурултойда анъанага кўра чингизийлардан Суюрғатмишхон мамлакат ҳукмдори деб эълон қилинган бўлсада, амалда марказий ҳокимиятни Амир Темур ўзи бошқарди, вилоятлардаги ҳокимиятни ўғиллари, набиралари ва яқин амирлари орқали идора қилди. Самарқанд Амир Темур давлатининг пойтахтига айлантирилиб, ўша йилнинг ёзида шаҳар девори ва қалъаси тикланди, сарой ва қасрлар бино қилинди.

Темур давлати ва унга қарам ерларнинг мустаҳкамланиши

Мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаб, кўпдан давом этиб келаётган ички тарқоқликка барҳам бериш, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш мақсадида Амир Темур (1370 й. июнида) Самарқандда катта қурултой чақирди. Унда марказий давлат тизимини шакллантириш ва қўшин тузиш масалалари муҳокама этилди. Эл-юртни бошқаришда ҳарбий кучнинг аҳамиятини яхши тушунган Амир Темур қўшиннинг тузилишига катта аҳамият берди. У “амир” ва “амир ул-умаро” каби юқори даражали ҳарбий унвонлар жорий қилди. Қўшинни ҳарбий жиҳатдан ислоҳ қилар экан, у айниқса лашкарбошиларни танлаш ва уларни тарбиялаш, ҳарбий қисмлар ва уларнинг жойлашиш тартиби, навкар ва сарбозларнинг қуролланиши ҳамда интизом масалаларига ниҳоятда эътибор беради. Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, дастлабки вақтлардаёқ мамлакатда рўй берган оғир иқтисодий тангликни бартараф қилиш учун энг аввало солиқ тизимини тартибга содди. Давлат солиқларини йиғишда аминлар, калонтарлар ва солиқ йиғувчиларни раъиятга нисбатан инсоф ва адолатли бўлишга, қонунга хилоф иш тутмасликка чақирди, чунки салтанатнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан раъиятнинг ҳол-аҳволи, унинг давлат ва давлат бошлиғига бўлган садоқатига боғлиқ. Раъиятни ҳимоя қилиш қонун билан мустаҳкамланган, қонун барчага баробар бўлган. Амир Темур нафақат ўз халқини, балки забт этилган мамлакатларнинг аҳолисини ҳам имкони борича қонун ҳимоясига олган. Уларни асирлик ва талон-тарожлардан сақлаган. 

Амир Темур босиб олган ерлар

Амир Темур босиб олган ерлар

 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*