Давлатлар: Исландия (видео)

Исландия (исл. Ísland [ˈislant], Lydveldid Island — «музлар юрти» ёки «музли мамлакат») — ороллардан ташкил топган давлат бўлиб, Атлантика океанининг шимолий қисмида  (Буюк Британиянинг шимолий-ғарбида)  жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 23 округ (сисла)га, улар эса жамоаларга бўлинади. Пойтахти — Рейкявик шаҳри.


Номи: Исландия
Пойтахти: Рейкявик  шаҳри
Ҳукумат: Парламентлик Республика Исландия давлат байроги
Президент: Оулавюр Рагнар Гримссон
Бош вазир: Сигмюндюр Гюннлёйгссон
Телефон коди: +354
Қисқартма: IC
Интернет домен: .is
Давлат тили: Исланд тили
Майдони: 103 125 км²
Аҳолиси: 321 857 киши
Зичлик: 3,1 одам./км²
Дини: лютеранлик
Пул бирлиги: Исланд кронаси (қисқартмаси – ISK) (белгиси – kr)
Йирик шахарлари: Рейкьявик, Коупавогюр, Хабнарфьордюр, Акюрейри


Исландия ҳакида видео


Давлат тузуми

Исландия — республика. Амалдаги конституцияси 1944 йил 17 июнда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1996 йилдан Олавур Рагнар Гримссон), у аҳоли томонидан тўғри сайлов йўли билан 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи қокимиятни президент билан алтинг (бир палатали парламент) биргаликда амалга оширади. Ижрочи ҳокимиятни ҳам президент амалга оширади ва ҳукуматни тайинлайди.

Табиати

Исландия қирғоғи жанубда текис, қолган қирғоклари йирик қўлтиқ ва фиордлар билан парчаланган. Ер юзасининг кўп қисми вулқонлардан хреил бўлган плато. Баландлиги 800 метрли тоғ массивлари ва 200 та вулқон (30 таси ҳаракатда) бор. Машҳурлари: Гекла, Лаки, Аскя ва Хваннадалсхнукур (баланд нуқтаси 2119 метр). Исландия ҳудудининг 6% лава далаларидан иборат. Соҳилда пасттекисликлар бор. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Шпат, олтингугурт, торф, лигнит ва бошқа конлар (иссиқ сувли, буғли, маъданли булоклар ва гейзерлар) мавжуд. Иқлими субарктика, денгиз иклими, Голфстримнинг таъсири кучли. Соҳилида январнинг ўртача ҳарорати — 1, —3°, июлники +9,1°. Йиллик ёғин 500—4000 мм. Исландиянинг марказий қисмларида қишда 5 ойгача қор эримайди. Исландия майдонининг 11,8 минг км² музликлардан иборат. Йириклари: Ватнайёкудл (майд. 8400 км², қалинлиги 1000 м) ва бошқалар. Дарёлари қисқа, серостона, қор ва музликлардан тўйинади, гидроэнергия ресурсларига бой. Кўл кўп. Соҳилларда серунум торфличим, ичкариларда тоғ арктика тупроқлари учрайди. Ўсимлиги кам, жами 400 тур ўсимлик бор. Исландия ҳудудининг 2/3 қисми мох ва лишайникли тошлоқ ҳисобланади. Лава далаларида ҳеч нарса ўсмайди. Катта майдонлар торфли ботқоқлик ва ўтлоқдир. Кичикроқ оқ қайин ўрмонлари сақланган. Қутб тулкиси, сичқонсимонлар, шимолий буғуси, норка, морж, тюлен, балиқчи қушлар, балиқлар, китлар бор. Миллий боғлари (Тингведлир, Мивати-оч-Лах-сау, Скафтафедл, Екюл-Саургл-юрвюр) ва қўриқхоналар бор.

Аҳолисининг 99 % исландлар. Қолган қисми немис, норвег ва данлардир. Расмий тил — исланд тили. Аҳолининг 91 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Рейкявик, Коупа-вогур, Акурейри.

Исландия ҳақида видеолар


 [mover id=”mJzuhTIj”]

[mover id=”3gd5Vd2j”]


Тарихи

Исландия ҳудудига тахминан 870 й.дан одамлар кўчиб келиб, кимсасиз оролни ўзлаштира бошлаганлар. Уларнинг кўпчилиги норвеглар бўлган. Скандинавиянинг бошқа мамлакатлари, жумладан, Швециядан келганлар ҳам бор эди. Улар мамлакатни Исланд — «Музлар мамлакати»  деб атадилар. XI-аср охирига келиб бу ердаги қишлоқ хўжалиги хонадонлари 4,5 мингга етди. Яйлов чорвачилиги, денгиз ови аҳолининг асосий машғулоти эди. Денгиз сайёҳлиги ривожланиб, X-асрнинг 80-йилларида исландлар Гренландияни кашф қилдилар ва тахминан 1000 йилда Шимолий Америкага етиб бордилар. Исландияга кўчиб келган кишилар томонидан тузилган Халқ мажлиси — алтинг 930 йилда ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Оролнинг ташқи дунёдан ажралганлиги, хўжалик турмушининг ўзига хос хусусиятлари туфайли бу ердаги уруғчилик муносабатлари узоқ вақтгача сакланиб қолди. XIII-асргача сиёсий ҳокимият халқдан бутунлай ажралмаган эди, оддий эркин кишилар — бондлар асосий ижтимоий қатлам бўлган. Исландия тарихининг шу даври адабиётда “Халқ ҳокимияти даври” деб юритилади. Ўрта асрларга келиб якка қишлоқ хўжалиги хонадони асосий хўжалик ва бошланғич жамоат бўлинмасига айланди. Аммо 1262—64 йилларда Исландиянинг асилзодалари ўртасидаги ички низолардан фойдаланган Норвегия давлати уни ўзига бўйсундириб олди, 1380 йилдан эса у (Норвегия ҳам) Дания билан уния (иттифоқ) да бўлган. 1397 йилдан Калмар иттифоқи таркибида. 1537 йилдан яна Дания қарамоғига ўтди.

XIX-аср II-ярмидан исланд миллатининг ташкил топиши натижасида мустақиллик учун кураш кучайди. 1874—1903 йиллари Исландия баъзи мухтор ҳуқукларга эга бўлди. I-жаҳон уруши даврида Исландиянинг Данияга қарамлиги заифлашди. Исландиянинг АҚСҲ ва Буюк Британия билан иқтисодий ҳамда сиёсий муносабатлари кучайди. Озодлик кураши авж олгач, Дания Исландияни Дания-Исландияси унияси билан чекланган мустақил давлат деб тан олди (1918). Исландиянинг доимий бетарафлиги эълон қилинди. 1944 йил майдаги референдум натижасида Исландия халқи Дания билан унияни бекор қилди ва шу йил 17 июнда Исландия Республика деб эълон қилинди.

Исландия 1946 йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1997 йил 25 сентябрда ўрнатган. Миллий байрами — 17 июн — Мустақиллик куни (1944).


Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Иcландияда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 10 йиллик мажбурий бошланғич таълим, 16 ёшдаги болалар учун 3 йиллик ўрта таълим жорий этилган. Олий таълим тизимида 5 университет, жумладан, Рейкявик университети, 11 ихтисослашган институт бор.

Рейкявикда Миллий кутубхона, халқ кутубхонаси, Исландия миллий музейи, Табииёт тарихи музейи ва Давлат бадиий галереяси мавжуд. Энг йирик илмий муассаса Рейкявик университети ҳузуридаги илмий тадқиқотлар институти (1937) дир. Унда балиқчилик хўжалиги, қишлоқ хўжалиги фанлари ва бошқа бўлимлар бор. Университет хузурида бактериология ва патология институтлари ҳам мавжуд.

Адабиёти тарихида сага (халқ, достонлари) етакчи жанр бўлган. Норвегия ва Дания ҳукмронлиги даврида Исландия маданияти тушкунликка учрасада, оддий қўшиқлар қаторида қаҳрамонлик қўшиқлари ҳам яратилди. 18-асрда ва 19-аср бошларида Исландия адабиётида жонланиш юз берди. Б. Тораренсен, Й. Хадлгримссон романтизмнинг йирик вакиллари сифатида майдонга чиқишди. Х. К. Лакснесс исланд меҳнаткашларининг эрк учун курашини тасвирлади. 20-аср бошларида драматургия ривожланди. Ҳозирги замон адабиёти тараққиётида машҳур ҳажвчи шоир С. Стейнар, ҳикоянавис Х. Стефаунссон, лирик романлар муаллифи О. Й. Сигурдссон, драматург А. Богасон ва бошқаларнинг роли катта.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*