«Энг яхши ЭАТР-2015» кўрик танлови (учинчи кун)

Кўрик танловнинг учинчи, якуний кунида танловга тақдим этилган ишлар “Баҳолаш мезони”га мувофиқ Ҳакамлар ҳайьати аъзолари томонидан 2 та йўналиш бўйича кўриб чиқилди ва баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати ишларни кўриб чиқишмоқда

Ҳакамлар ҳайъати ишларни кўриб чиқишмоқда

Ҳакамлар ҳайъати ишларни кўриб чиқишмоқда

Ҳакамлар ҳайъати ишларни кўриб чиқишмоқда

Республика таълим маркази таълим жараёнига АКТ жорий қилиш вазифасини бажарувчиси, кўрик танлов аъзоси Баходир Болтаев нутқ сўзламоқда

Республика таълим маркази таълим жараёнига АКТ жорий қилиш вазифасини бажарувчиси, кўрик танлов аъзоси Баходир Болтаев нутқ сўзламоқда

Расмда: (чапдан-ўнгга)
1) Санжар Махмаев – вазирлик хузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази мутахассиси;
2) Зикрилло Тешабоев – Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи;
3) Баходир Болтаев – Республика таълим маркази ходими;
4) Озод Рахмонов – Халқ таълими вазирлиги Таълим-тарбия жараёнига АКТни жорий этиш бўлими мухандиси;
5) Зафар Уматалиев – Республика таълим маркази ходими.

Ҳакамлар ҳайъати аьзолари якуний натижалардан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:

     Биринчи йўналиш – “Умумтаьлим, ихтисослаштирилган ва махсус таьлим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таьлим ресурслари” номинацияси бўйича ғолиблар:

1-ўрин: Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 2-мактаб ўқитувчиси Шавкатжон Ҳолматов.
2-ўрин: Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри 11-мактаб ўқитувчиси Зилола Рустамова.
3-ўрин: Сирдарё вилояти Боёвут тумани 50-мактаб ўқитувчиси Жасур Файзуллаев.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 2-мактаб ўқитувчиси Шавкатжон Ҳолматов ғолиб деб топилди

     Иккинчи йўналиш – “Умумтаьлим, ихтисослаштирилган ва махсус таьлим муассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таьлим ресурслари” номинацияси бўйича ғолиблар:

1-ўрин: Сурхандарё вилояти Қумқўрғон тумани 11-ихтисослаштирилган умумтаьлим мактаб-интернати ўқувчиси Жамшид Жумаев.
2-ўрин: Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 4-мактаб ўқувчиси Азизбек Ҳамидов.
3-ўрин: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 313-мактаб ўқувчиси Саидобид Хусанов.

Манба: Республика Таьлим маркази Таълим жараёнига АКТ жорий этиш бўлими 

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*