Битирувчи ўқувчилар биринчи давлат имтиҳонини топширишди

Бугун 7-май санасига келиб барча 9-синф ўқувчилари жисмоний тарбия бўйича якуний аттестация имтиҳонини топширишди. Комиссия аъзолари мактаб-интернати директори Суярова С.З., жисмоний тарбия ўқитувчилари Рустамов А. ва Ғаниев А. ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликларини текширдилар.


Ўғил болалар қўйидаги нормативларни бажардилар:

1. Арғамчида сакраш (1 дақиқада)  – 70,  80,  90, марта;
2. 4 х 10 метрга моксимон югуриш  – 10,3,  9,8,  9,5 секунд;
3. Югуриб келиб баландликка «хатлаб ўтиш» усулида сакраш  – 100,  110,  120 см.;
4. Футбол тўпини ерга туширмай оёқда «жонглёрлик» машқларни бажариш -15, 18, 20 марта.


Қиз болалар эса қўйидаги нормативларни бажардилар:

1. Югуриб келиб баландликка «хатлаб ўтиш» усулида сакраш – 5,  105,  115 см.;
2. 4 х 10 метрга моксимон югуриш  – 11,  10,5,  10 секунд;
3. Югуриб келиб теннис коптогини узоққа улоқтириш – 18,  23,  28 метр;
4. Баскетбол тўпини жарима майдончасида 8 имкониятдан саватчага ташлаш – 2, 3, 4 марта.


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*