Математикадан тарқатма материаллар

Тарқатма материал – ўқувчи дарсда индивидуал ҳаракат қилиши учун ишлатиладиган ўқув материаллар мажмуидир. Тарқатма материал мураккаб ёки содда, ўтиладиган мавзу доирасида ишлаб чиқилган қўлланма бўлиши ҳам мумкин.

Тарқатма график материал – босма қўлланманинг бир тури бўлиб, ўқувчи мустақил ишлаши учун тасвир туширилган карточка кўринишида бўлиши мумкин. Тарқатма график материал ўқувчи ёшига ва қизиқишларига мос воқеиликни тасвирловчи карточка кўринишида бўлади. Карточкалардаги суратларнинг ранг-баранглиги, полиграфик томондан сифатли бўлиши ўқувчининг ёзма, оғзаки тасвирлаш имкониятларини оширади ва яхши самара беради.

Суратлар турли хилдаги матнлар билан бойитилиши ўқувчиларнинг нутқий салоҳиятини янада оширади. Суратлар асосида коммуникатив вазифалар юклатилади. Вазифаларнинг кенг камровлиги, уларнинг қийинлик даражаси, иш хажми ва карточкаларнинг бир биридан фарқланиши ушбу қўлланмага юклатилган энг мухим услубий талаблар ҳисобланади.

Карточкалар машғулотларни мустаҳкамлаш босқичида ишлатилади. Тарқатма материаллар ўқувчиларнинг нафақат мустақил, балки жуфт бўлиб ишлаши учун ҳам ишлатилади.

Қўйида ўқитувчилар математика фанидан ўзларининг очиқ дарслари ва машғулотларида ишлатишлари учун тарқатма материалларини юклаб олишлари мумкин.

Математикадан таркатма материалларМатематикадан таркатма материаллар (8)Математикадан таркатма материаллар (16)

Юклаб олиш Математика фанидан тарқатма материалларни юклаб олиш [2,48 мб]


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “Математикадан тарқатма материаллар

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*