«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним» номли давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мактаб-интернат фаоллар залида «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним» шиори остида мустақиллик дарси ташкил қилинди.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Жабборов Эргаш Омонович нутқ сўзламоқда

Давра суҳбатида нутқ сўзлаган Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Жабборов Эргаш Омонович мустақилликнинг 24 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, «Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?» деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида ҳар бир ўқувчига батафсил тушунтирди.

Шунингдек, ушбу давра суҳбатида ўқувчи-ёшларга республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилди.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Жабборов Эргаш Омонович нутқ сўзламоқда

Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Жабборов Эргаш Омонович нутқ сўзламоқда

Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Жабборов Эргаш Омонович нутқ сўзламоқда


Қуйида сиз таълим муассасаларида мустақиллик дарсини ташкил этиш бўйича услубий тавсия, дарс ишланмаси ва слайд-тақдимотни юклаб олишингиз мумкин.

«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!» Ўзбекистоннинг 24 йиллик мустақил тараққиёт йўлида турли соҳаларда қўлга киритилган ютуқ ва натижалар, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, туб ислоҳотларнинг моҳияти аҳамитини аҳолининг кенг қатламаларига етказиш, жойларда ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун услубий қўлланма.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним» номли давра суҳбати бўлиб ўтди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*