1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффакияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхур, ҳар биримиз учун азиз ва муътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мурраббийлардир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган.

Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, бўғдой эк, ун йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, таълим – тарбия бер» – дейилган. Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар, «Эти сизники, суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган.

Оламнинг гултожиси инсон бўлса улар орасида суюклиси устоз – муаллимдир. Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутказган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг хар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.

Оддий муаллим

Қадри билинади менга энди гоҳ,
Олис мактабимнинг ўша беҳашам…
Навоий-ку бизга устоздир, бироқ
Кимгадир ўқитган-ку Навоийни ҳам.
Шундай буюк зодга харф ўргатган ким?…
Одддий муаллим-да, оддий муаллим.

Тупроқдек хокисор, безота жонлар,
Аммо қанотида тоғдек улуғвор,
Аммо Темурдайин Соҳибқиронлар
Пирим деб, этгаин ўпган бор.
Буюк Жахонгирга йўл кўрсатган ким?
Одддий муаллим-да, оддий муаллим.

Йўқдан Берунийлар бинолар қилган,
Машрафни машҳури дунёлар қилган,
Ҳусайнни – Ибн Синолар қилган,
Илоҳ сўз ўргатган ким?
Одддий муаллим-да, оддий муаллим.

Лекин бу ҳаёт ниш-санчиқлардан,
Қоқилса кўтарган қўлтиқларидан,
Отадек эзилган ғусага бўлса,
Боладек қувонган ютуқларидан,
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?
Одддий муаллим-да, оддий муаллим.

Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ —
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бебаҳо тилсим —
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Юзга кираман мен Худо хоҳласа —
Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб қўйса, оғзим боғласа,
Сўнгги сафар сари отланган чоғим,
Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Муаллимим

Кўз ўнгимда очди дуне муаллимим.
Йўлларимга сочди зиё муаллимим.
Гўдак эдим она каби парваришлаб,
Улғайтирди мени доно муаллимим.
Шогирдманки тахт тураман хизматига,
Қилса агар битта имо муаллимим.

«2» қўйманг, ўқитувчим

Қийин экан саволингиз,
Йўқми бошқа мисолингиз?
Уқитувчим, кўп қийнаманг,
Баланд бўлсин иқболингиз.
«Етарлидир «икким», «учим»,
«2» қўйманг, ўқитувчим.
Осонидан озроқ сўранг,
Жон домлажон, «2» қўйманг,
«2» қўйманг, «2» қўйманг.
Вазифалар анча оғир,
Китоб олсам бошим оғрир.
Қандоқ қилай, ўқитувчим, у аҳволда қолмай охир.
Юрагимни босмасин ғам,
Нима дейди ота-онам.
Сирларимни айламанг фош,
Майли эди «4» бўлса ҳам…
Имтиҳондан ўтиб олай,
кейин ўзим ўқиб олай.
Илож қилинг, ўқитувчим,
каникулга чиқиб олай.

Устозларга

Қўлларимда жаранглар созим,
Бугун чиндан янгроқ овозим,
Устоз панди — баҳорим, ёзим
Сизга таъзим, сизларга таъзим.

Ўгитингиз — келажак дарси,
Ташвишингиз — юрагим дарзи.
Сизни севмоқ ҳаётим қарзи,
Сизга таъзим, сизларга таъзим.

Устозим

Ўргатиб бизга билим,
Дилни хушнуд этасиз.
Дедим, сизни муаллим,
Бизга бердингиз таълим.

Сиз мен учун қадирлисиз,
Кўкларда ой қуёшим.
Сизни хурмат қилгайман,
Омон бўлса, бу бошим.

Сиз тунлари ойимсиз,
Кундузда қуёшимсиз.
Сиз кўнглимнинг дил тожи,
Сизсиз азиз устозим!

Ҳар бир ширин сўзингиз,
Дилга ором бахш этар.
Ҳар бир кун завқли бўлса,
Муаллимни ёд этар.

Мағрур бошим эгилсин,
Майли устоз сиз учун.
Пойингизга гул тўшай,
Муаллимим ёд этай.

Устоз

Билим — катта дарё, устоз, сиз — мироб,
Миллат равнақида мураббий — офтоб.
Замонлар ўзгарар, асрлар ўтар,
Қуёшдек ўзгармас Алифбо китоб.

Кундалигим варағида баҳолар,
Гоҳо аъло, гоҳо икки жазолар.
Йўл топдик. Ранж чекканингиз ганж бўлди —
Болаликда тўғриланди хатолар.

Эсдалик дафтаримни қўлга олдим,
Ўқувчилик давримга назар солдим.
Кечиргансиз қанча шўхлигимизни,
Сабру-тоқатингизга қойил қолдим.

Кекса устозимнинг сочлари оппоқ,
Кўзлари меҳрибон чақнайди бироқ.
Билим ва маърифат ўргатар ҳамон,
Ҳаёт мактабида чалиб қўнғироқ.

Ўқимасак, такрор ўқитган, толган,
Манглайида қатор ажинлар қолган.
Ўша ажинлари туфайли халқни
Келажакка элтар тўғри йўл солган.


Устозлар! Бугун сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз! Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб ҳурматлаб эъзозласак арзийди. Бугун Сизларни улуғ айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этамиз. Азиз, меҳрибон устозлар, сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизларга саломатлик, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизда улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик тилаймиз. Шогирдларингиз ва фарзандларингиз камолини кўриш барчангизга насиб этсин!

Хаёт уммонида бамисли маёк,
Йирокларга назар ташлар устозлар.
Содик шогирдларга бераркан сабок,
Доимо хак йўлга бошлар устозлар!!!


Юклаб олиш 1-октябр “Устоз ва мураббийлар” байрамига бағишланган байрам сценарийси (11 кбайт)

манба  манба #2

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*