Мактабимизда «Кичкинтой-ширинтой» мусобақаси бўлиб ўтди

Куни кеча мактаб-интернатимизнинг спорт залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилиб келинаётган «Кичкинтой-ширинтой» спорт мусобақаси вилоят босқичи бўлиб ўтди.


Ушбу мусобақа Халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасаларидаги болаларни жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишларига жалб этиш, кичик ёшдаги болаларни соғлигини янада мустаҳкамлаш ва жисмоний чиниқтириш, мактабгача ёшдаги болаларни спортга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида ўтказилмоқда.

Болажонлар ҳаракатли ўйинлар, эстафеталар, бадиий гимнастика қоидасига кўра вақт ва бажариш техникасига қараб баҳоландилар. Қўйида ушбу мусобақадан олинган суратлар билан танишингиз мумкин:

Кичкинтой-ширинтой-2Кичкинтой-ширинтой-3Кичкинтой-ширинтой-4

Юклаб олиш  «Кичкинтой-ширинтой» спорт мусобақасини ўтказиш тартибини юклаб олиш (6 кбайт)

🔥276 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*