Ота-оналар билан учрашув

10-14 ноябрь кунлари мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида мактаб маъмурияти ўқувчиларимизнинг ота-оналари билан учрашди.Мактаб-интернати директори Суярова С. нутқ сўзламоқда14 ноябрь санасида бўлиб ўтган йиғилишда бир неча муҳим муаммолар муҳокама қилинди. Биринчи чорак якуни билан мактаб директори Суярова С. ота-оналарни таништирди, cўнгра таълим соҳасидаги асосий муаммоларни баён этди.

Мактаб-интернати директори Суярова С. нутқ сўзламоқда

Ота-оналар билан суҳбат давомида мухим масалалар кўриб чиқилди:
– 2015-2016 ўқув йилидаги ислоҳотлар;
– ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар;
 – ўқувчилар ўртасида ягона мактаб формасини ташкил этиш ва бошқалар.

Мактаб-интернати директори Суярова С. нутқ сўзламоқда

Суҳбат сўнгида Тошкент ва Ўзбекистон телеканалларида эфирга узатилган «Сўқирнинг пушаймони» кўрсатуви намойиш этилди. Кўрсатувда Паркент туманидаги коллеж ўқувчиси “ИШИД” ташкилотининг ғояларини қўллаб-қувватловчи байроқ илгани ва варақалар тарқатгани маълум қилинади. Ўз мустақил фикри йўқ, бебошлиги сабаб йўлдан адашган ўсмир нафақат шундай қабиҳликларга қўл урган, балки атрофдагиларнинг лоқайдликлари оқибатида ўз тенгдошларига ҳам таъсир ўтказган.

Ота-оналар билан учрашув

Умумий йиғилишдан сўнг ота-оналар ўз фарзандлари ўқийдиган хоналарга тўпланиб, синф рахбари билан “кичик гурухларда” сухбатни давом эттиришди..

Ота-оналар билан учрашув

Расмлар муаллифи: Бекташев Р.

🔥271 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*