«ОИТС – аср вабоси» (видео)

Мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида «1-декабрь Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан «ОИТС – аср вабоси» номли давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни биология ўқитувчиси Жахоналиева М.Т. олиб борди. У 8,9 синф ўқувчиларига видео, расмлар ва тақдимотлар ёрдамида ОИТС атамаси маъноси, келиб чиқиши ҳамда касаллик аломатлари ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Ўқувчилар  Мархабо Тулкиновнанинг сўзларини катта қизиқиш билан эшитишди.

Ушбу давра суҳбатининг асосий мақсади қўйидагилар бўлди:

  • ОИТС касаллиги ҳақида ўқувчиларнинг билимларини ошириш;
  • ўқувчиларнинг ўз саломатликларини сақлаб қолиш масъулиятларини шакллантириш;
  • ўқувчиларда “саломатлик” ва  “соғлом турмуш тарзи” атамаларини шакллантириш.

Тадбирдан лавха

Видео: «ОИТС – нима дегани?»

Видеони юклаб олмоқ (81.5 мб)

Видеоролик намойишидан сўнг ўқувчилар ўртасида тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Тренинг машғулотлар ўқувчиларнинг ОИТС касаллиги ҳақида билимларини янада оширди, ўқувчилар  тушунмаган атамаларга ўқитувчидан жавоб олишди.

Юклаб олиш «ОИТС ҳақида тушунчалар» (рус тилида) тақдимотини юклаб олиш (2 мбайт)

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*