«Залолатни юклаб олма» давра сухбати (видео)

Бугунги кунимизни замонавий техника ва технологияларсиз тасаввур этолмаймиз. Улар ҳаётимизга шу қадар чуқур сингиб кетдики, ҳатто бир сония кундалик турмушимизнинг ўтиши ана шу воситаларсиз амримаҳол бўлиб қолган. Айниқса, Интернет тармоғини инсониятнинг энг буюк ихтироларидан бирига қиёсласа арзийди.

Тараққиётнинг шиддатига шиддат, кучига куч бағишлаётган ушбу тармоқ ўз номига монанд ўргимчак тўрига ўхшайди. “Ўзбекистон” телеканали орқали 2014-йил 4 июнь чоршанба куни соат 21:40да намойиш этилган “Залолатни юклаб олма” номли фильмда ушбу кашфиётдан разил мақсадлари йўлида фойдаланаётган шахсларнинг кирдикорлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ёшларни огоҳликка даъват қилиш, тўғри йўлдан оғишмасликни таъминлаш мақсадида “Умид” мактаб-интернати фаоллар залида 9-синфлар учун ушбу видеоролик намойиш  этилди.

"Залолатни юклаб олма" видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди (3)

“Залолатни юклаб олма” видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди

Дин ўрганаман, деган мақсадда Интернетга кириб, адоғсиз веб-саҳифалар қаршисида боши гангиб қолган ўспириннинг қандай қилиб алдангани, не-не орзу-умидлар билан фарзанд тарбия қилаётган онаизорнинг кўз ёш билан айтган ўкинчли сўзлари қалби уйғоқ ҳар бир кишини бефарқ қолдирмаслиги тайин.

Хўш, мутаассиб гуруҳлар Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларига қандай тузоқлар қўядилар? Бундай вазиятларда ишончли ва хавфсиз маълумот олиш учун қандай йўл тутиш керак? Видеороликда бу каби саволларга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар Турсунов, психолог Феруза Олимова, исломшунос Уйғун Ғофуров, устоз-мураббий Файзуллахон Набиев ва бошқа мутахассис, олимлар жавоб берадилар.


Юклаб олмоқ

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*