Нима учун гиламни деворга илишади? (видео)

Ўзбек оиласини гиламсиз тасаввур этиш қийин. Азал-азалдан авлоддан авлодга кўчиб ўтган анъаналар, урф одатлар ҳамон сақланиб келинмоқда. Гиламни бирор бир яхши кунда биродар дўстингизга совға қилишингиз мумкин. Уйингизга олиб келиб тушаш мумкин. Лекин нима учун айнан деворга илинади, хеч қизиққанмисиз?

Ўтган асрнинг 50-60 йилларида МДХ давлатларида гиламларни деворга илиш алоҳида удумга айланган. Бунинг бир нечта сабаби бор. Келинг фойда ва зарарли томонларини кўриб чиқамиз:


Фойдали томонлари

Овоз изоляцияси
Гиламнинг деворга илинишининг энг асосий сабаби. Боя айтиб ўтганимиздек, ўтган асрнинг 50-60 йилларида, айниқса 1966-йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган кучли зилзиладан сўнг кўп қаватли уйлар қурила бошланган. Уйдаги суҳбат, жанжални кўчага чиқармасликнинг энг яхши усули :) Бир тасаввур қилиб кўринг-а, деворга илинган гилам – қўшни хона(уй)га эшитилиб турадиган овозни 20%га (!) пасайтиради. Қўшнингизнинг хуррак отишини пасайтиришни энг яхши усули :)

Эстетика
Қўлда тайёрланган яхши гилам ҳақиқий санъат асари ҳисобланади. У уйингизга алоҳида чирой бағишлайди.

Иссиқликни ушлаб туриш имконияти
Деворга илинган гилам – энг яхши иссиқликни ушлаб турувчи материал ҳисобланади. Оддий мисол: совуқ линолеумдан иссиқ гилам устида юрган маъқулроқ.

Шинамлик
Турли нақшинкорлик билан безатилган гилам уйингизга эстетик шукух бағишлайди.

Камчиликларни ёпиш
Гилам ёрдамида баъзи хонадон эгалари девордаги камчиликлар: ёриқлар, доғлар ва йиртилган гулқоғозни ёпишга ҳаракат қилишади.


Зарарли томонлари

“Чангни яхши кўради”
Гилам ўзига жудаям кўп чангни ютади, шунинг учун уни тез-тез чангютгич билан тозалаб туриш лозим.

Қиммат туради.
Яхши ва сифатли гилам қиммат туради. Чўнтагимиз кўтарармикин?

Уй хайвонлари учун “эрмак”.
Кимда уй хайвонлари бўлса, улар нима хақида гап кетаётганини тушунишган бўлса ажабмас. Мушуклар девордаги гиламга “ёпишиб” олиб, шу тариқа уйнашни яхши кўришади. Қиммат гилам йиртилиб қолсачи?

Куя учун озуқа.
Куя учун энг яхши озуқа манбаи

Хориж матбуоти асосида Шукуров Шаҳзод тайёрлади.


Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*