Фанлар олимпиадаси шаҳар босқичи бўлиб ўтди

Бугун Жиззах шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига карашли 1- умумтаълим мактабида Жиззах шаҳридаги 9-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг II (шаҳар) босқичи бўлиб ўтди.


Фан олимпиадаси шаҳар босқичини Жиззах вилояти Халқ таълим бошқармаси Таълим маркази бошлиғи Абдуллаева Гулчехра очиб берди. У ўз нутқида  фан олимпиадасининг ҳаққоний ўтказилиши учун ташкилий қўмита томонидан саволларнинг кўп вариантлилик асосида махфийлиги таъминланишини, олимпиада бўлиб ўтадиган хоналарда холис иштирокчилар ва ота-оналар вакиллари иштирок этиши белгиланганини айтиб ўтди. Сўнгра ўқувчилар белгиланган хоналарга йўл олишди.

Мазкур фан олимпиадасида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари 22 та фандан ўзаро беллашадилар. Олимпиада баҳслари 8 тилда бўлиб ўтади ва унда ўқувчилар икки босқичда иштирок этадилар. Олимпиаданинг мактаб босқичидан саралаб келинган ўқувчилар бугун ҳам тест, ҳам ёзма ишларни топширдилар.

Олимпиада натижаларига кўра жами 76-100 оралиғида балл олган ва совриндор ўринларни қўлга киритган ўқувчилар III (вилоят) босқичига йўлланма оладилар.

Ғолибликка давогар бўлган ўқувчиларнинг баллари тенг келиб қолган тақдирда, уларга қўшимча 5 тадан тест топшириқлари берилади. Шундан сўнг ҳам уларнинг жавоблари бир хил чиқса бу жараён ғолиб аниқлангунга қадар давом этади.

Фан олимпиадаси натижалари билан эртага таништирамиз. У ерда қатнашаётган «Умид» мактаб-интернати ўқувчиларига омад тилаб қоламиз! 

Манба: idum.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*