Педагогик кенгаш бўлиб ўтди

Бугун мактаб-интернатимизда 2015-2016 ўқув йилининг I-ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Педагогик кенгашни мактаб-интернат директори Суярова С. очиб берди. Сўнгра ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Бобобекова Ш. нутқ сўзлади. У 2015-2016 ўқув йилининг I ярим йиллик якунларига бўйича ҳисоботни келтириб ўтди, хусусан:

  • II-чорак бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси;
  • синфлар бўйича билим самарадорлиги кўрсатгичи;
  • синф журналлари бўйича ҳолат;
  • услуб бирлашмалари юритган ишлари;
  • мактаб-интернати ўқувчиларининг фан олимпиадаси (II) шаҳар босқичидаги натижалари;
  • ўқувчиларнинг билимлар беллашуви шаҳар босқичига тайёргарликлари ва бошқа масалалар.

Сўнг маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари Туробов Ф. қуйидаги масалалар бўйича нутқ сўзлади:

  • ягона мактаб формаси;
  • мактаб-интернатида биринчи ярим йилликда бўлиб ўтган тадбирлар ҳисоботи;
  • мактаб-интернати ётоқхонаси бўйича ҳолат;
  • “14-январь Ватан ҳимоячилари куни”га тайёргарлик кўриш ва бошқа масалалар.

манба: idum.uz

🔥197 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*