Нима учун тез ёрдам автомобили олдидаги ёзув тескари ёзилади?

Хеч эътибор берганмисиз, нима учун тез ёрдам автомашинаси олдидаги ёзув – «Ambulance» тескари, анироғи «Ecnalubma» тарзида ёзилади? Хаммаси жуда оддий таърифланади:

Одат бўйича тез ёрдам машинаси ўз номи билан белгиланган жойга тез етиб бориши талаб этилади. Олдинда ҳаракатланаётган автомобиль орқани кўрсатувчи ён ойналар ёрдамида тез ёрдам машинасини тезроқ ўқиб йўл бериши мақсадида шу тарзда тескари ёзилади.

Ха айтганча, нима учун баъзи нашрларда тез ёрдам машинасини – тез ёрдам каретаси (карета – тўрт ғилдиракли енгил соябон арава – муал.) дея аташади. Ушбу ном қачон ва қаердан келиб чиққан?

Швейцариялик тадбиркор Анри Дюнан Италияга қилган саёҳати давомида Сольферино ҳудуди бўйлаб кечаётган урушнинг (1859) гувоҳи бўлган. Бу мудҳиш воқелик уни жуда қаттиқ ҳаяжонга солади. Негаки, атрофга сочилиб ётган ўликлар, яраланганларнинг тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб инграши, очлик ва ҳолсизликдан қийналаётган одамлар сайёҳнинг қалбида даҳшатли ҳодиса сифатида муҳрланади. Кейинчилик А. Дюнан ўзининг “Сольферино ёнидаги жанг хотиралари” китобида уруш қурбонларига ёрдам бериш сифат даражасини яхшилаш ва ярадор аскарларга ёрдам берувчи кўнгиллилар гуруҳини тузиш, шунингдек, давлат томонидан муҳтожларга ҳар томонлама кўмаклашиш таклифи билан чиқади. 1863 асрда Анри Дюнаннинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этувчи ташаббуси натижасида турли давлатларда кўнгиллилар ҳаракати тузила бошланади. Кейинчалик бу ташкилот «Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари халқаро бирлашмаси» номи билан иш олиб боради.

Қизил Ярим ой жамиятининг асосий нуқтаи-назари касал ва жароҳат олганларга тезлик билан хизмат кўрсатиш эди. Шунинг учун силкинишларни камайтириш мақсадида махсус рессорли кареталар ишлатилган.

Вақт ўтиб «тез ёрдам каретаси» атамаси ишлатилишда давом этмоқда.

Маълумот ўрнида:

Ҳозирги кунда Қизил Ярим ой жамиятидаги давлатлар сони 185 тага етди. Мамлакатимиз ҳудудида кўнгиллилар ҳаракати 1890 йиллардаёқ пайдо бўлган эди. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти 1925 йилнинг 14 ноябрида ташкил этилгани бизга аён. Мустақилликдан кейин мазкур инсонпарварлик ғояларига асосланган жамият янада фаол кўринишга эга бўлди. 1992 йилнинг май ойида Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди, бу эса ўз навбатида давлатимиз ҳудудидаги гуманитар фаолиятнинг мустаҳкам тизимини ташкил этишда муҳим ўрин эгаллади. 1995 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Халқаро Қизил Хоч жамияти томонидан расман тан олинди ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари халқаро бирлашмасига қабул қилинди. Бугунги кунда ҚЯОЖ республикамизнинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Автомашина олдига ёзилган «Ambulance» сўзма-сўз таржима қилинганда бир нечта бошқа маъноларни ҳам билдиради:

  • дала госпитали;
  • тез ёрдам каретаси;
  • тез ёрдам машинаси;
  • врачлик пункти;
  • тез ёрдам;
  • санитарлик траспорт воситаси.

«Ambulance» тушунарли бўлгани учун, хамма давлатларда ушбу тарзда ёзилади.


манба: © www.idum.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*