«Умид»нинг умидли ёшлари (№7)

Баъзи сабабларга кўра ушбу рукн анчадан бери янгиланмади. Бугундан бошлаб мактаб-интернатимиздаги ижодий фаол, интилувчан ва изланувчан  ўқувчиларни таништиришни давом эттирамиз. Бугунги меҳмонимиз Салохиддинов Фахриддин.

Салохиддинов Фахриддин Расул ўғли 2001-йил 10 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган. Биринчи синфдан бошлаб инглиз тили билан шуғуллана бошлаган. у инглиз тилидан хамиша 5 баҳолар олиб кела бошлаган. 6 синфда синфдошларидан ўз ҳаракатчанлиги билан ажралиб турган Фахриддин билимлар синови мактаб босқичида I – ўринни эгаллайди. 2014-йил феврал ойида бўлиб ўтган билимлар синовининг шаҳар босқичида 96 балл билан биринчи ўринни эгаллайди. Вилоят босқичида у 5 ўринни эгаллайди. Ўз натижасидан қониқмаган Фахриддин янада кўпроқ ўз устида ишлаб, 2015-йилда ўтказилган билимлар синови шаҳар ва вилоят босқичларида I-ўринни эгаллайди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Билимлар синови республика (якуний) босқичнинг биринчи турида “Listening” бўйича 50дан 47 балл туплаган бўлса, иккинчи турида “Reading” бўйича 25дан 18 балл тўплаб якуний натижада II-ўринни эгаллайди.

Ҳозирда у «Умид» мактаб-интернатининг 8 «Б» синфида таҳсил олмоқда.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*