Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги юбилейи муносабати билан “Сўз мулкининг султони” мавзусидаги Викторина | таълим янгиликлари

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги юбилейи муносабати билан “Сўз мулкининг султони” мавзусидаги Викторина

Сўз мулкининг султони, улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш мақсадида шоир таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан Викторина ташкил этилмоқда.

Ёш авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашда Алишер Навоий асарлари беқиёс аҳамиятга эга.

Ушбу Викторинанинг мақсади Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, асарларидаги теран ижтимоий фалсафа моҳияти, улуғ шоир ижодининг ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва самимият туйғуларини мустаҳкамлашдаги беқиёс аҳамиятини англашга ҳисса қўшиш, шоир асарларидаги инсонни маънавий камолотга даъват этувчи туйғулар — ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталик, бунёд¬корлик, ватанпарварлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар мужассамлигини тарғиб қилиш ва бу борада ёшлар билимини назорат қилишдан иборатдир.

Викторинада Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига ҳамда асарларига оид саволлар берилади ва унга ўқувчи-ёшлар(фойдаланувчи) Fikr.uz сайтининг тегишли блогида ёзма жавоб бериш(иқтибос қолдириш) орқали жавоб беришади.


Ғолибларни баҳолаш механизми:

 

Викторинада 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари саволларга вақт мезони бўйича тўлиқ тўғри жавоб қолдирилган изоҳлар асосида аниқланади.

Агарда барча саволларга тўғри жавоб берган мухлисларимиз сони бир қанча бўлса, унда бизга энг биринчи бўлиб жавобларни йўллаган мухлисимиз ғолиб деб топилади. Ғолиб мухлисимиз UZINFOCOM марказининг совғалари билан тақдирланадилар ва у ҳақдаги мақола сайтда суратлари билан ёритилади.

Викторинада мактаб, касб-ҳунар коллежи ва лицей ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 25 январидан 8 февралгача давом этади.

Ғолиблар 2016 йил 10 февраль куни Fikr.uz сайтида эълон қилинади.


Эслатма:

 

Ўқувчилар викторинада қатнашиши учун id.uz дан рўйхатдан ўтадилар. Сўнгра улар id.uz логини, таълим муассасасининг номи ва манзили, ўзининг ёки ота-онасининг телефон рақамини кўрсатган ҳолда ziyonet@uzinfocom.uz электрон почтасига xабар жўнатадилар. Хабардаги маълумотлар асосида Сиз билан боғланамиз.

Ғолиблар UZINFOCOM марказининг совғалари билан тақдирланадилар ва улар ҳақида мақола ёзилиб, fikr.uz сайтида суратлари билан ёритилади.

Мурожаат учун телефон: 0 (371) 239-44-56, 0 (371) 246-04-70.

Ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг. Викторина саволларига жавоб беринг ва ғолиб бўлинг!


Викторина саволлари:

 

1.XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Алишер Навоий қачон, қаерда туғилган ва унинг ҳақиқий тўлиқ исми қандай эди?
2. Алишер Навоийнинг шеъриятдаги илк устозлари кимлар эди? Ушбу устозлари ҳақида ўзининг қайси асарида маълумот келтирган?
3. Шоирнинг “Ҳилолия” қасидаси кимга бағишлаб ёзилган ва Амири Кабир» яъни «Улуғ Амир» унвони унга қачон, ким томонидан берилди?
4. Навоий даврида Ҳиротда талабалар учун қанақа номдаги мадраса барпо этилган?
5.Ўсмир Навоийнинг қайси ғазалига Мавлоно Лутфий туркий ва форсийда битган ўн-ўн икки минг байт шеърини алмаштирмоқчи бўлади?
6. Алишер Навоий ўзининг буюк “Хамса” асарини неча йилда ёзиб тугаллади ва мазкур асар нечта достонни ўз ичига олади? Мазкур бадиий қомус ўз ичига қанча минг мисра шеърни қамраб олган?
7. Навоийни “Мир Низомиддин” деб ким улуғлаган ва бу ном қандай маънони англатади?
8. Форс тилидаги биринчи “Хамса” қачон ва ким томонидан ва яратилаган?
9. “Хазойину-л-маоний” куллиётининг яратилиш тарихи ҳақида нималарни биласиз? “Хазойину-л-маоний”даги шеърларнинг аниқ математик тартибда жойлаштирилганлигидан қандай хулосага келиш мумкин?
10. Навоий 1498, 1499 ва 1500 йилларда уч буюк асар яратди ва мазкур асарлар шоир ва мутафаккир ижодининг авж нуқталари эди. Бу асарлар қайсилар эди?
11. “Хамса” ўз ичига олган беш достон қайсилар ва улар қайси йилларда яратилган?
12. Шоирнинг машҳур “Навоий” остидаги тахаллуси қандай маъноларни англатади? Унинг иккинчи тахаллуси нима ва у қандай маъноларни англатади?
13. Навоий ҳақида маълумот берувчи илк манба қачон ва ким томонидан ёзиб қолдирган ва у асар қандай номланган?
14. Aлишер Навоий номи зикр этилган илк тазкира ким томонидан яратилаган ва у қандай номланган?
15. Навоий Қуръони карим таъсирида қайси асарини ёзди ва унда кимлар ҳақида маълумотлар берилган?

манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*