«Юртимиз тарихини биласизми?» тадбири бўлиб ўтди | «Умид» ИДУМ

«Юртимиз тарихини биласизми?» тадбири бўлиб ўтди

28 – январь куни мактабимизнинг фаоллар залида 9-синфлар ўртасида «Тарих» фан ойлиги доирасида «Юртимиз тарихини биласизми?» тадбири бўлиб ўтди. Ўқувчилар тарих фанидан олган билимларни текширибгина қолмай, юртимизда яшаб ўтган Ватандошларимиз ҳаёти, Юртимиз ривожига хисса қўшган алломалар ҳақида маълумотлар келтириб бир неча йўналишлар бўйича беллашдилар.



Қатнашган синфлар қўйидаги кетма-кетликда ўз чиқишларини намойиш этишди:
9  «Г» синфининг «Ўзбекистон» жамоаси;
9 «Д» синфининг «Турон» жамоаси;
9 «Е» синфининг «Истеъдод» жамоаси;

Тадбир дастури қўйидаги йўналишлар бўйича олиб борилди:
1. «Таништирув»;
2. «Слайд-шоу»;
3. «Тарихий сахна»;
4. «Эркин мавзу».

Тадбир якунида ўқувчилар чиқишлари 5-баллик тизимда баҳоланиб, натижаси эълон қилинди. Унда:

1-ўрин 36 балл билан 9 «Д» синфининг «Турон» жамоаси;
2-ўрин 35 балл билан 9  «Г» синфининг «Ўзбекистон» жамоаси;
2-ўрин 33 балл билан 9 «Е» синфининг «Истеъдод» жамоаси эгалладилар.

🔥21 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*