«Таянчим ва суянчим, фахри ифтихоримсан, муқаддас Ватан!»

30-январь куни Юнус Ражабий номли мусиқали ва драма театрида Жиззах ВХТБ қарашли «Умид» мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчилари иштирокида «Таянчим ва суянчим, фахри ифтихоримсан, муқаддас Ватан!» номли тадбир бўлиб ўтди.


Ватанпарварлик – кишининг ўз туғилиб ўсган, камол топган жой, замин ўлкага бўлган меҳру муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган ижтимоий ва ахлоқий хислатлари, фазилатларидир. Ватанпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида шаклланадиган ижтимоий туйғудир. Ватанпарварлик, фуқаролар якдиллиги ёш ва мустақил мамлакатимиз халқининг букилмас иродаси, матонати, келажакка ва юрт истиқболига ишонч ғоялари билан мужассамлашиб, уйғунлашиб кетмокда. Айни шу нарса жамиятни қайта ўзгартириш йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга, мамлакат барқарорлиги, тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ишларида кишиларимизга ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида ушбу тадбир уюштирилди.

Танловда 9-синф ўқувчилари икки гурухга бўлинган ҳолда иштирок этишди. Қуръа ташлаш натижасида «Қалқон» жамоаси биринчи, «Жасорат» жамоаси иккинчи бўлиб сахнада ўз чиқишларини намойиш этишди. Ўқувчилар ўз чиқишларида юрт ҳақида қўшиқлар куйлашди, Ватанпарварлик рухидаги шеърлар ўқишди.

Танлов шартлари қўйидагилардан иборат бўлди:

   ◄Таништирув;
   ◄ Савол-жавоб;
   ◄Спорт мусобақаси;
   ◄Эркин мавзу. 

Тадбир якунида мактаб-интернат директори Суярова С.З ва ҳакамлар хайъати раиси Шукуров Ш. тадбир иштирокчиларига ташаккур билдириб ўз фикрларини билдирдилар. Баллар ҳисоби бўйича «Жасорат» жамоаси кичик устунлик билан ғолиб бўлди.

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “«Таянчим ва суянчим, фахри ифтихоримсан, муқаддас Ватан!»

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*