«Буюк аждодларимиз мероси» тадбири бўлиб ўтди

12-феврал санасида мактабимизнинг фаоллар залида “Она тили ва адабиёти” услуб бирлашмаси ташаббуси билан Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллиги ва Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг 533 йиллиги муносабати билан «Буюк аждодларимиз мероси» номли маънавий-маърифий тадбир уюштирилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшларда буюк сиймоларимиз ижодига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга муносиб етук авлод бўлишга ундаш ҳамда ёшлар қалбида миллий ғоя, миллий урф-одат, анъаналарга меҳр-садоқат, фаҳр-ифтихор, ғурур туйғуларини шакллантириш, мустаҳкамлашга қаратилди.

Ушбу тадбир «Умид» мактаб-интернатининг ўз-ўзини бошқариш қўмитаси ва “Она тили ва адабиёти” услуб бирлашмаси ҳамкорлигида уюштирилди. Унда ўқувчилар буюк аждодларимиз, жумладан А.Навоий, Мирзо Бобур, Амир Темур, Увайсий, Ибн Сино, Беруний, Марғилоний, Нақшбандийлар сиймосида намоён бўлдилар. Ижод намуналаридан парчалар келтиришди.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*