Курсант билан учрашув (видео)

Куни кеча ўқувчиларни касбга йўналтириш доирасида «Умид» мактаби 8-9 синф ўқувчилари билан Жиззах Олий Ҳарбий авиация билим юрти 1-босқич курсанти, мактаб-интернатимиз битирувчиси Эшмаматов Феруз билан учрашув ташкил этилди.

Феруз Жиззах Олий Ҳарбий авиация билим юрти тарихи, ўқишга кириш ва билим юрти имкониятлари ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот берди. Ўқувчилар ўзлари қизиққан саволларига жавоблар олишди.

Aviatsiya (3)-min

Aviatsiya (2)-min

Aviatsiya (1)-min

Aviatsiya-min

Шундан сўнг Жиззах Олий Ҳарбий авиация билим юрти ҳақида «Ўзбек Миллий Агентлиги» томонидан 2013-йилда суратга олиган «Лочинлар» номли хужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди. Ушбу хужжатли фильмда Марказий Осиёда ягона бўлган Жиззах ҳарбий авиация олий билим юрти ҳамда у ерда таълим олиб, осмонимиз мусаффолигини қўриқлаб келаётган ўзбек «лочинлар»и ҳаёти қизиқарли ва маъсулиятли эканлиги тасвирланган. 

Сценарий муаллифлари: Ф.Эргашев, Ш.Бўтаев
Режиссёр: Ш.Маҳбубов
Оператор: Ш.Қодиров
Йил: 2013

Ўхшаш мавзулар:

One thought on “Курсант билан учрашув (видео)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*