Ўзбекистон тарихидан тест

Ватан тарихида юксакларда парвоз этилган паллалар ҳам, мураккаб ва мушкул дамлар ҳам бўлади. Ватан мустақиллиги ва бус-бутунлигини, ўз миллий озодлигини давр ва замон суронларидан омон сақлаб қола олган халқ энг саодатли халқдир. Ҳар бир фуқаро учун ўз Ватани ва халқи тарихини билиш эса муқаддас бурчдир.

Ушбу кичик тест Ўзбекистон тарихи XIX-асрнинг иккинчи ярми ва ХХ-аср бошларида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Бу давр Ватанимиз тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли йилларидир. Бу, бир томондан, Россия империяси истилоси туфайли оғир кулфатлар, йўқотишлар келтирган бўлса, иккинчидан, ота-боболаримиз, мустамлака жабр-зулмига қарши Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун қаҳрамонона курашларини давом эттирдилар, учинчидан, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, катта маънавий ва моддий бунёдкорлик ишларини амалга оширдилар.


1. Туркистонда жадидлар отаси деб ҳисобланадиган алломани топинг?
2. Шоир Огаҳий ёзган тарихий, таржима ва маърифий асарлари сони қанча?
3. Зирабулоқ жангида мағлубиятга учраган Бухоро амирлиги Россияга қанча миқдорда товон тўлашга мажбур этилди?
4. Генерал Кауфман Ургут аҳолиси ҳузурига таслим бўлиш таклифи билан кимни юборган?
5. XIX-аср ўртасида Бухоро амирлигидаги иқтисодий ривожланиш учун маъсул шахс ким эди?
6. Тиллашайх масжиди қайси шаҳарда бунёд этилган?
7. Дукчи эшон қўзғалонига ким бошчилик қилган?
8. 1868-йилда ташкил қилинган Зарафшон округининг маркази қайси шаҳар бўлган?
9. Ахмад Донишнинг Амир Музаффар буйруғи билан ёзган асарини аниқланг.
10. Қуйидаги таърифларнинг қайси бири Қўқон шоири Фазлийга тегишли ?
11. 1843 йилда Хивага келган инглиз дипломатияси вакили ким эди?
12. «Россия ҳукуматидан ижозат бўлмаган ким бўлишидан қатъий назар ҳар хил кимсаларни Бухоро ҳукумати қабул қилмайди» деб қайси ҳужжатда ёзилган эди?
13. 1865 йилнинг қайси санасида Тошкент забт этилди?
14. Россия томонидан Ўрта Осиё ҳудудларининг босиб олиниш кетма-кетлиги тўғри келтирилган жавобни аниқланг.
15. Оқмасжит қалъаси қайси хонликка тегишли бўлган?
16. Қўқон хонлиги нечанчи йилда тугатилди ?
17. «Ҳазрати калом Соҳибзода» мадрасаси нечанчи йилда бунёд этилган?
18. «Бизнинг миллий театр саньатимиз тарихан жуда катта йўлни босиб ўтган бўлиб, унинг қадимий илдизлари халқ ўйин ва тамошаларига бориб тақалади». Ушбу сўзлар президент Ислом Каримовнинг қайси асаридан олинган?
19. Нечанчи йилда Оренбург генерал губернаторлиги таркибида Туркистон вилояти ташкил этилди?
20. Қуйидагилар ичидан Шаҳрисабз хокимини топинг.
21. Огаҳий Хоразмнинг нечанчи йиллар тарихини ёзиб қолдирган?

Ўхшаш мавзулар:

3 thoughts on “Ўзбекистон тарихидан тест

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*