Оксфорд университети (видео)

Оксфорд Университети (ингл. University of Oxford) – Буюк Британия, Оксфордшир графлигига мансуб бўлиб, Оксфорд шаҳрида жойлашган. Европанинг энг қадимги университетлари рўйҳатида иккинчи, Буюк Британиядаги биринчи университет ҳисобланади. Аниқ асос солинган йили маълум бўлмасада, шуни айтиш мумкинки 1096 йилда талабаларга дарс берилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Оксфород университети Буюк Британиянинг энг юқори даражали 20 Университети таркибига киради.

Oxford university_idumUz_sayti uchunҲақиқий номи: University of Oxford
Халқаро номи: University of Oxford
Шиори: (лотинчада) Dominus Illuminato Mea
Асос солинган йили: аниқ йили номаълум, 1096–йилдан ўқиш ишлари олиб борилган.
Ректор: Крис Паттен
Талабалар сони: 20.330
Жойлашуви: Оксфорд, Оксфордшир, Буюк Британия.
Телефони: +44 1865 270000
Расмий сайти: www.ox.ac.uk



Оксфорд университети тарихи

 

Университет факультетлардан, 38 та коллеждан ҳамда 6 та коллеж номини олмаган ёпиқ ўқув муассасасидан иборат. Коллежларда талабалар билан дарслар индивидуал ва семинарлар тарзида ўтказилади.

Университет асос солинган йили аниқ эмас. 1167 – йилда Генрих II хорижлик талабаларни Париж Университетида ўқишларини тақиқлаб қўйди. Натижада, кўп инглиз талабалари Франциядан кетиб Оксфорд университтида ўқишга мажбур бўлганлар. Университет бошлиғи канцлер ҳисобланган. Катта мансабдор шахслар университет ривожи учун ўз хиссаларини қўшишган. Улардан биринчиси Уилям Дарем бўлиб, у 1249 – йилда Университет Колледжи (ингл. University College)га асос солган. Бўлажак Шотландия қиролининг отаси Иоанн II де Баллиол шарафига Баллиол Колледжини ташкил қилган. Инглиз лорд–канцлери – Валтер де Мертон коллежлар учун қоидалар ишлаб чиққан. Ушбу коллеж Кембриж коллежи ва Оксфорддаги бошқа коллежлар учун намуна бўлиб ўз фаолиятини олиб борган.

Университетга қабул қилиш тартиби

 

Янги ўқув йили бошланишидан олдин, октабр – ноябр ойларида талабалар коллежларга ҳужжат топширадилар. Махсус комиссия фақат юқори баҳоли (А – level) абитуриентлар билан суҳбат ўтказади. Баъзи бир ҳолларда бўлажак талабадан ёзма ишлар ва ёзма равишда тест олинади. Университетга кирувчилар инглиз тилини мукаммал билишлари зарур. Таълим – пуллик: бир йил учун яшаш харажатлари – 8 минг фунт; ўқитиш харажатлари танланган мутахасисликка қараб тўланади – санъат – 6300 фунт; илм – фан 8400 фунт; тиббиёт – 15400 фунт. Магистратура ва аспирантурада ўқишни давом эттириш учун номзодлар тегишли факультетларга ҳужжат топширадилар. Бир йилнинг ўзида ҳам Кембриж, ҳам Оксфорд Университетларига ҳужжат топширишга йўл қўйилмайди.

Университетда турли даврларда Джон Уиклиф, Томас Мор, Джон Локк, Роберт Бойль дарс берган. Бир канча ихтисослаштирилган институт ва лабораториялари, музейлари бор. Асосий кутубхонаси 1602-йил ташкил этилган.

Университет тузилмаси

 

Университет 38та коллеж ва 6та ёпиқ ўқув муассасаларидан ташкил топган. Ҳозирда Оксфордда 20000дан ортиқ талаба ўқиса, уларнинг чорак қисми хорижликлар ҳисобланади. Талабалар сони ёзда, инглиз тили мактаблари очилганида кескин кўпайиб кетади. Оксфорд ректори – сер Крис Паттен. Қизлар 1920 – йилдан бошлаб қабул қилина бошланган. 70 – йиллардан ўғил ва қиз болаларни ажратиб ўқитиш бекор қилинган. Оксфорд ўқитувчилар штаби да 4 мингга яқин ўқитувчи мавжуд. Улардан 70таси қироллик жамияти аъзолари, 100 таси эса Британия академияси аъзолари ҳисобланади. Университетнинг асосий йўналишлари – ижтимоий фанлар, физика, математика, тиббиёт, ҳаёт ҳақидаги фан.

Бўлинмалар / факультетлар

 

  • oxford_gerb-minҚадимги тарих;
  • Филиология, лингвистика ва фонетика;
  • Қўлёзмалар ва рассомчилик санъати;
  • Инглиз тили ва адабиёти;
  • Ўрта аср ва замонавий тиллар;
  • Мусиқа;
  • Теология;
  • Санъатлар тарихи;
  • Тиббиёт тарихи;
  • Антропология;
  • Биокимё;
  • Археология;
  • География;
  • Ботаника;
  • Зоология;
  • Математика;
  • Статистика;
  • Кимё;
  • Геология;
  • Муҳандислик фани;
  • Физика;
  • Анестезия;
  • Кардиологик тиббиёт;
  • Клиник лаборатория фани;
  • Клиник тиббиёт;
  • Клиник фармокалогия;
  • Генетика;
  • Офталмология;
  • Педиатрия;
  • Психиатрия;
  • Жарроҳлик;
  • Тажрибавий психология;
  • Одам анатомияси ва генетикаси;
  • Патология;
  • Физиология;
  • Африка;
  • Бразилия;
  • Замонавий Хитой;
  • Япония;
  • Россия ва Шарқий Европа;
  • Жанубий Осиё;
  • Иқтисодиёт;
  • Ҳуқуқ;
  • Менежмент;
  • Сиёсат ва халқаро алоқалар;
  • Қўшимча таълим.

Оксфорд фақатгина Университетгина эмас, балки дунё бўйича йирик илмий изланишлар олиб бориладиган жой ҳамдир. Университет 100дан ортиқ кутубхоналар, музейлар ва ўз нашриётига эга. 300дан ортиқ тўгараклар мавжуд. Булардан ташқари спортга ҳам катта эътибор берилади.

Қизиқарли факт: Оксфорд электрон қўнғироғи

 

Оксфорд Университетидаги Клерендон Лабораториясидаги ғаройиб электрон қўнғироқ 1840 – йилдан буён тўхтамасдан чалиниб турибди. У электр кучлари тортишиши ҳисобига ишлаб келмоқда, шунинг учун қўнғироқ кўп энергия талаб қилмайди. Қўнғироқ қандай тузилганини ҳеч ким аниқ билмайди. 173 йил мобайнида ишлаб келаётган қўнғироқни тарихдаги энг узоқ давом этиб келаётган тажрибалардан бири деб айтса ҳам бўлади.


манба: © www.idum.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*