11-12 март кунлари Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди

12-13 март куни мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия хашарида «Умид» мактаб-интернати ўқувчи-ю, ўқитувчилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди. Мактаб биноси ва ташқи ҳовлисини ободонлаштириш, манзарали кўчатлар экиш, дарахтларни оқлаш ишлари олиб борилди.

"Умид" мактаб-интернатида бўлиб ўтган хашардан лавха

11—12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартда қабул қилинган фармойиши асосида март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинган.

11-12 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тараддуд кўриш, халқ орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилди.

Шу кунлари «Умид» мактаб-интернати майдони, кўча қисми, ариқлари ва дарахтлари ободонлаштирилиши ва тозаланиши олиб борилди. Хайрия хашарига мактаб-интернатнинг ўқувчи-ю, ўқитувчилари ўз ҳиссаларини муносиб қўшишди. Мактаб биноси ва ташқи ҳовлисини ободонлаштириш, манзарали кўчатлар экиш, дарахтларни оқлаш ишлари олиб борилди.

хашардан лавха-1хашардан лавха-2 хашардан лавха-3

Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинди.

Халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимизни намоён этувчи ҳашарнинг туб замирида аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат, каби эзгу фазилатлари мужассам. Бундай ишлар натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз тобора чирой очиб бораётир. Бир сўз билан айтганда, Наврўз байрами арафасида ўтаётган ушбу тадбир халқимиз бунёдкорлик ва ободонлаштириш завқи билан яшаётганини намойиш этмоқда.

Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари 1 йилда 2 марта ўтказилади: Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида.


манба

Ўхшаш мавзулар:

3 thoughts on “11-12 март кунлари Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*