Гапириш кўникмасини баҳолаш синови натижалари эълон қилинди

Давлат тест маркази таркибида Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси сайти хабар беришича инглиз тили ўқитувчилари учун устама ҳақ белгилаш тестининг гапириш кўникмасини баҳолаш синови натижалари эълон қилинди. Ўқитувчилар натижаларини мазкур сайтнинг интерактив хизматлар бўлимининг “Тест натижалари” саҳифасидан билиши мумкин. Тест синовларидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари тегишлиги бўйича халқ таълими ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳудудий бошқармаларида жорий йилнинг 28 март кунидан бошлаб олиши мумкин.

Олий таълим муассасалари ўқитувчиларига тест синовларидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномалар жорий йилнинг 17-31 март кунлари соат 15.00дан 17гача Давлат тест марказида берилади.

Ойлик маошларига устама ҳақ олиш учун навбатдаги тест синовларига аризалар 1-апрелдан бошлаб қабул қилинади.

манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*