Биология фанидан тест саволлари

Биология (юнонча βίος, биос, “ҳаёт”; ва λόγος, логос, “билим”) ҳаёт ва у билан боғлиқ масалалар тадқиқотидир. У эмпирик фаннинг жонли организмларнинг тузилиши, функциялари, ўзгариши, келиб чиқиши, эволюцияси ва ўлишини ўрганувчи соҳасидир. У турли организмларни саралайди, уларнинг ишлашини, турларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатларини тасвирлайди. Биология ботаника, зоология, физиология каби турли соҳаларга бўлинади.


1. Дастлабки амфибиялар қачон пайдо бўлган?
2. Чиғаноқли шиллиқ қуртда нерв тугунлар қаерда жойлашган?
3. Итбалиқ қанча вақтда бақага айланади?
4. Одам ингичка ичагида ичакнинг 1мм2 юзасида қанча ворсинкалар бўлиши мумкин?
5. Хлоропластлар баргнинг қайси ҳужайраларида жойлашган?
6. Мексика кактуси ўз танасида қанча сув сақлайди?
7. Одам мускул ҳужайрасидаги микрофибринларнинг вазифаси нима?
8. Тилни қайси қисми шўр ва нордон таъмни сезади?
9. Бир суткада спортчи қанча ккал энергия сарфлайди?
10. Ўсимликларда қари ҳужайра ёш ҳужайрадан нимаси билан фарқ қилади?
11. Арчанинг уруғчи қуббалари уруғлангандан кийин қанча вақтда пишади?
12. Кайси ўсимлик ёзда ўз баргини тўкади?
13. Сохта меваларга нималар киради?
14. Ланцетникнинг юраги қаерда жойлашган?
15. Баобаб дарахти қанча умр кўради?
16. Кунга-боқар таркибида неча % овқатга ишлатиладиган ёғ бор?
17. Ширинмия ўсимлигининг барги қандай барг?
18. Уруғчи қандай қисмлардан тузилган, уни тартиби билан жойлаштиринг.
19. Заҳарли молюскалар ичида энг хавфлиси Австралия 8 оёқли бўлиб, у қандай зарар етказади?
20. Тошбақа тухумининг ривожланиш вақти қанча давом этади?
21. Гемофилия қандай касаллик?
22. Уй пашшасининг личинкаси табиий шароитда неча ҳароратда ривожланади?
23. Чумчуқ донни қанча вақтда ҳазм қилади?
24. Одам ингичка ичагида ажратиб олинган липаза шираси нимани парчалайди?
25. Ёмғир чувалчангида қачон заҳарлик хусусияти бўлади?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥20.6 K марта кўрилди

6 thoughts on “Биология фанидан тест саволлари

  1. Guli

    Darsliklardagi malumotlardan tuzilganda edi maqsadga muvogiq boladi. Lekin bu savollar ham yomon emas chunki, bunaqa mantiqan fikrlashga undaydigan testlat òquvchini òstiradi yani kengroq fikrlaydigan bòladi

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*