Тошкент шаҳридаги Инха университети | таълим янгиликлари

Тошкент шаҳридаги Инха университети

Тошкентдаги INHA университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24-март санасида «Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан амалий ва назарий малакага эга, дунё миқёсидаги рақобатларга дош бера оладиган информацион технологиялар бўйича кадрларини етиштириш мақсадида очилган. 

Кореядаги INHA университети бу жабҳада анча юқори ўринларда туради. Ва албатта, Тошкентдаги университет дарс режалари ҳам у ерники билан бир хил бўлади. Университетнинг асосий мақсади келажакда технология, бизнес, саноат ва бошқа соҳаларда инсоният ва миллат учун фойдали бўладиган авлодни камол топтиришан иборат.

Жанубий Кореянинг Инҳа университетига 1954 йил асос солинган бўлиб, айни кунда таълим муассасасида 20 йўналишда 22 минг нафар талаба таҳсил олади. Сеулнинг «Joong Ang Ilbo» нашри рейтингида Инҳа университети Кореянинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлайдиган энг пешқадам таълим муассасалари бешталигидан, шунингдек 2014-йил жаҳон миқёсида ўрганилган таълим даргоҳлари орасида мазкур йўналишда энг илғор университетлар юзталигидан жой олган.


 

 


Факультетлари:

1. Ахборот ва алоқа муҳандислиги (Information and communication engineering) факультетида ушбу йилда 70 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.

2. Компьютер фани ва муҳандислиги (Computer science and engineering) факультетида эса 80 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.

* Ушбу университетда барча машғулотлар инглиз тилида олиб борилади.

Қабул жараёни:

Талабалардан ҳужжатларни қабул қилиш электрон почта орқали амалга оширилади.

Электрон почта орқали ҳужжат аризаси (application form) 7-майдан 20-июнгача қабул қилинади. Ҳужжат топшириш жараёни 6-июндан 20-июнгача давом этади. Ёзма имтиҳон 5–6-июл кунларига математика ва физика фанларидан Тошкентдаги Турин политехника университети биносида ўтказилиши режалаштирилмоқда. 27-июлда абитуриентлар суҳбат учун чақириладилар. Якуний натижа эса 8-август куни эълон қилинади.

Керакли ҳужжатлар:

  • электрон почта орқали жўнатилган аризанинг чоп этилган нусхаси;
  • Таржимаи ҳол;
  • Паспорт нусхаси;
  • IELTS баллини тасдиқловчи сертификат (5,0 баллдан юқори бўлиши лозим. IELTS сертификатини суҳбат санаси, яъни 27-июлга қадар тақдим этиш мумкин);
  • 0,86 шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • Ҳарбий гувоҳномадан нусха (фақат йигитлар учун);
  • 3,5 х 4,5 ўлчамдаги 6 дона расм;
  • Ҳужжатларни тикиш учун папка ёки скоросшиватель

Имтиҳонда сўраладиган мавзулар рўйхати:

Математика: мураккаб сонлар, рационал ва иррационал тенглама ва тенгсизликлар, кўрсаткичли функциялар, логарифмик функциялар, тригонометрик ифодалар ва функциялар, кетма-кетликлар ва уларнинг лимитлари, функцияларнинг лимитлари, узлуксизлиги, функциянинг дифференциалаш, интеграллаш, аниқ интеграл, ноаниқ интеграл, элементар комбинаторика, эҳтимоллар назарияси

Физика: Ньютон қонунлари, иш ва энергия, импульс, гравитация қонунлари, нисбийлик назарияси, термодинамика, электромагнетизм

* Имтиҳон саволлари инглиз тилида бўлади.


Ёзма имтиҳон намуналари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ёзма имтиҳон саволлар намунаси билан яқиндан танишиб чиқинг:

Янги саволлар намунаси 

1. 2015 IUT Инглиз тилидан савол ва жавоблар намунаси

2. 2015 IUT математика фанидан савол ва жавоблар намунаси

3. 2015 IUT физика фанидан савол ва жавоблар намунаси

Охирги кириш имтиҳонларида берилган саволлар ва уларнинг тўғри жавоблари

Қуйида охирги IUT кириш имтиҳонида берилган ёзма саволлар шарти ва уларнинг жавоблари берилган.

Танлаган факультетингизга қараб IUT (Тошкент шаҳридаги Инҳа университети) ёзма имтиҳон саволларини юклаб олинг.

ICE  : Math (A)Physics (A)

CSE : Math (B)Physics (B)


Ректор: Шерматов Шерзод Хотамович
Манзил: Тошкент шаҳри, “Зиёлилар” кўчаси, №9
Телефон: +99871 269-00-58
E-mail: info@inha.uz
Сайт: www.inha.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*