Ўқувчилар учун танлов!

Ҳурматли ўқувчилар!

 

Наврўз байрами муносабати билан «Умид» мактаб-интернати инглиз тили ўқитувчиси Содиқов Насим Хусанбоевич ўз сайтларида танлов ўтказмоқдалар. Танлов 2016 йил 21 март санасидан бошланиб апрел ойининг 20 чи санасигача давом этади.

Танлов ҳақида ўқинг:

Танловда иштирок этиш учун www.entt.uz сайтининг Меҳмонхона саҳифасида сайт ҳақида фикр қолдиринг. Оҳирги сана: 5 апрел (5 апрелдан кейин қолдирилган фикрлар инобатга олинмайди ва ўқувчи танловда қатнашмайди)

Танловдан кўзланган асосий мақсад:

  • Ўқувчиларнинг Инглиз тили, География, Тарих каби фанлардан билимини ошириш;
  • Ўқувчилар орасидан энг қобилиятли, билимли ўқувчиларни танлаб уларни рағбатлантириш;
  • Ўқувчиларнинг хорижий тилларга бўлган қизиқишларини ошириш.

Талаблар:

  • Қатнашчилар 6 ва 7 синф ўқувчилари бўлишлари лозим;
  • Танловда қатнашишни истаган ўқувчи www.entt.uz веб сайтининг Меҳмонхона саҳифасида сатга бўлган фикрларини қолдиришлари керак;
  • Қатнашчи 21 санадан бошлаб сайтнинг менюсида Ўқувчиларга бўлимини топиб Савол-жавоб саҳифасида бериб борилаётган топшириқларга фаол қатнашишлари лозим;
  • Қатнашчилар 100 баллик тизим орқали баҳоланаладилар ва жами 6 та ғолиб танланади.

Ғолибларга совғалар:

  • Ғолиб ўқувчилар ўз таржимаи холларини www.entt.uz сайтида бошқа ўқувчилар билан бўлишишлари мумкин;
  • Энг билимли 6 та ўқувчи даражаларига қараб совғаларга эга бўладилар;
  • 1, 2, 3 ўрин ғолиблари Инглиз тилида китоб ва дисклар билан рағбатлантириладилар (Ғолиблар 100 га яқин китоблар каталогидан истаган китобларини танлашлари мумкин);
  • 4, 5, 6 ўрин соҳиблари эса Headway, Straighforward ёки Inside out каби инглиз тилини ўргатувчи дарсликлар билан рағбатлантириладилар.

Танлов бўйича маълумот олиш учун ушбу сайтга киринг.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*