«Умид»нинг умидли ёшлари (№8)

Рахматова ХонзодабегимРаҳматова Хонзодабегим Ўткир қизи 23 – август куни Қашқадарё вилояти Нишон туманида туғилган. 2009 – йилдан «Умид» мактаб-интернатида таҳсил олади. 2013–2014 ҳамда 2014–2015 йиллар мобайнида «Билимлар беллашуви» республика босқичида ўзбек тили фани бўйича фахрли 1 – ўриннни эгаллаб келмоқда. Унинг «Жиззахим», «Эзгуликка йўғрилган умр», «Совға», «Бурчимизни англаб етдик», «Орзулар сари илк қадам», «Бахмал фариштаси» каби кўплаб шеър, мақола ва ҳикоялари «Камолот кўзгуси», «Жиззах овози», «Келажак бунёдкори» газетарларида чоп этилиб келмоқда. 2015 – йилда «Солиқ билимлари болаларга» кўрик – танловида 1 – ўринни эгаллади ва «Йилнинг энг иқтидорли ўқувчиси» номинациясида ғолибникни қўлга киритди. Хонзодабегим Раҳматова инглиз, ўзбек, рус тиллари ва математика каби фанларга жуда қизиқади. Бўш вақтларида кутубхонага бориб кўпроқ билим олишга интилади.

Раҳматова Хонзодабегимнинг газеталарда чоп этилган мақолалари


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*