Дарс ишланмасида учрайдиган атама ва терминлар изоҳи

Дарс бу, синфда тақвим-мавзу режа асосида белгиланган вақт давомида ўқитувчи томонидан ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг мақсадли ташкил этилишидир. Лекин дарс ишланмасида учрайдиган термин ва атамалар қандай маъноларни англатади, буни биламизми? Ушбу мақолада дарс ишланмасида учрайдиган атама ва терминлар изоҳи билан яқиндан таништирамиз. Ўқитувчилар учун ушбу фойдали маълумотлар келгуси ишларида, дарс ишланмасини тузишда ёрдам беради деган умиддамиз.


Давлат таълим стандартлари – умумий ўрта, ўрта махсус, касб – ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон республикасининг барча таълим муассасаларида мажбурийдир.

Дарс – Ўрта умумтаълим мактабларидаги таълим системасида ўқув машғулотларини ташкил этишнинг асосий шакли. Бунда ўқув ишлари ҳажми қатъий белгиланиб, улар муайян вақт (одатда 45 минут) ичида тегишли тартиб билан бажарилади
Ўқув жараёнининг бир этапи, бўғини, элементи: маъно жиҳатдан тугалланган, ташкилий ҳамда вақт жиҳатдан чекланган давр.

Дарслик – ўқувчиларга мўлжалланган муайян соҳадаги билимларга оид материални фан ва маданиятнинг замонавий ютуқлари даражасида систематик баён қилинадиган китоб, ўқув адабиётнинг асосий ва етакчи тури.

Дарс бериш – педагогик фаолиятини, дарс мақсадларини амалга оширишни тартибга солиш, ахборотларни етказиш, тарбиялаш, тушуниб етиш ва олинган билимни амалиётда қўллай билиш.

Кундалик дарс ишланма (конспект-лот.) – китоб, мақола, доклад ва шу кабилар мазмунининг қисқа ёзиб олинган изоҳи.

Ўқув жараёни – ўрганиш, машқлар бажариш орқали ўз фаолиятини бошқара олиш асосида янги билимларга интилиш, эришиш.

Ўқитиш жараёни – ўқитувчи ва ўқувчи орасида тартибга солинган фаолият, қўйилган мақсадга эришиш.

Таълим– ўқув жараёни давомида эгаллаб олинган билим, кўникма, малака ва фикрлаш йўналишлари.

Билим – инсоният томонидан яратилган ғояларни фанлар кесимидаги талқинини назарий жиҳатда ўзлаштириб олиш.

Куникма – ўзлаштириб олинган билимларни турли йўллар билан амалиётда қўллай олиш.

Малака – ўзлаштирилганларни юқори даражада ижро эта олиш.

Мақсад – ўқув, таълимий мақсад-ўқитишдан кўзда тутилган ва олдинадиган маълум хажмдаги билим.

Мазмун – илмий билимлар йиғиндиси, амалда қўллаш учун бериладиган кўникма ва малакалар, таълим жараёнида фикрлаш, қўллаш, мулоҳаза юритиш орқали амалга оширилади.

Ташкилотчилик – дарсда дидактик жараёнини тартибга тушириш, қўйилган мақсадни кўзда тутишнинг энг қулай формасини шакллантириш.

Шакл – дарс жараёнини амалга оширишнинг энг қулай усуддаги, воситалари. кетма-кетлиги, ўқитишдаги болалар сони, сарфланган вақт, жой қулайликлари.


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*