Касбга йўналтириш бўйича битирувчиларнинг ота-оналари билан учрашув

Жорий йилнинг 13-апрель куни 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш мақсадида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, ҳамда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарорини вилоят миқёсида ўрганиш ҳамда умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқишларини давом эттириш мақсадида Жиззах ВХТБга қарашли «Умид» ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернатида академик лицей ва касб-хунар коллеж рахбарлари ушбу мактаб-интернат битирувчи ўқувчиларининг ота-оналари билан учрашув уюштирилди.

Йиғинда Жиззах вилояти Халқ Таълими Бошқармаси ходимлари, шаҳримиздаги мавжуд академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Йиғинни мактаб-интернат директори кириш сўзи билан бошлади ва мактаб-интернатни 2015-2016 ўқув йилидаги битирувчилар ҳақида маълумот бериб ўтди. Йиғин давомида  ЎМКХТ муассасалари йўналишлари ва улардаги қабул жараёнлари ҳақида, Вазирлар Маҳкамасининг 109 сонли қарори мазмун моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Жиззах вилояти Халқ Таълими бошқармаси Ташхис маркази бошлиғи Бобоев Бекзод ота-оналарга касб-хунар коллежлари ва академик лицейлар ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Ташриф буюрган ота-оналар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.


манба: © www.idum.uzСайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*